Пойтахтимиздаги «ЖАР» спорт мажмуасида ўтказилган волейбол спорт тури бўйича катталар – эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг 2024 йилги мавсум ўйинлари ўз якунига етди. Мазкур мусобақада 12 та жамоа ғалаба учун кураш олиб борди. Муросасиз кечган финал баҳслари ниҳоясида Наманган давлат университети жамоаси Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.
Бу галги ғалаба – университет жамоаси учун унутилмас ва тарихий ғалабадир. Чунки қоидаларга кўра, Ўзбекистон кубогини иккинчи бор қўлга киритган жамоа кубокни абадий равишда ўзида сақлаб қолади.
Ушбу катта ғалаба билан волейболчи хотин-қизларимизни ва жамоани табриклаймиз. Янги йилимиз ҳам мана шундай ажойиб туҳфалар ва ютуқларга бой кечсин!