Янги Наманган туманида 250 қатновли янги марказий поликлиника ишга туширилди

атновга мўлжалланган янги биноси фойдаланишга топширилди. Лойиҳа Инвестиция дастури доирасида Республика бюджети ҳисобидан 3,5 млрд сўм маблағ эвазига амалга оширилди.

2025 йилдан тумандаги 7 та тиббиёт муассасаси тўлиқ рақамлаштирилиб, ДМЕД ахборот тизими жорий этилди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1 млрд сўмлик компютер жиҳозлари, маҳаллий бюджетдан эса 3 млрд сўмга яқин маблағ ажратилди.

Янги бинода замонавий хоналар, мебел, лифт, ёнғинга қарши сигнализация ва эвакуация тизимлари ўрнатилди. Ташқи ҳудудда ободонлаштириш ишлари бажарилди.

Туман тиббиёт бирлашмасига 50 дона компютер жамланмаси топширилди.