Янги йил арафасида Наманганда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ва аҳолининг харид қулайлигини ошириш мақсадида «Сардоба» бозорида арзонлаштирилган гўшт расталари очилди. Бу ерда маҳаллий ва импорт гўшт маҳсулотлари 65–90 минг сўм оралиғида сотувга қўйилган.
Шунингдек, гуруч, ёғ, шакар, тухум ҳамда сабзавот маҳсулотлари ҳам бозор нархидан пастроқ таклиф этилмоқда. Бозор атрофи тартибга келтирилиб, илгари йўл бўйида савдо қилган тадбиркорлар учун алоҳида жойлар ажратилди.
