Ахборот хизматлари янги даражага кўтарилади

Ахборот хизматлари янги даражага кўтарилади

Наманган вилоятидаги шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг Ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Ахборот макони шиддат билан ривожланаётган замонда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ахборот хизматлари инновацион ёндашувлар асосида тезкорлик, холислик, аниқлик тамойилларига қўшимча равишда фаоллик ва ташаббускорлик хислатларини ҳам ўзида намоён эта олиши, ОАВлар, ижтимоий тармоқ ва кенг жамоатчилик билан ҳокимият ўртасида муҳим кўприк вазифасини ўтай олиши сухбатнинг асосий мавзуси бўлди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Мамадалиев, вилоят ҳокимлиги ахборот-коммуникация тизимларини ривожлантириш маркази директори Бахтиёр Ахунбабаев ва Наманган вилояти салоҳиятини тарғиб этиш медиа департаменти директори Анвар Икрамовлар ахборот йиғиш, қайта ишлаш ва жамоатчиликка тақдим этишнинг замонавий технологияларини тушунтириб бердилар.