«ANAMED» клиникаси яна бир хайрли ишга қўл урди

«ANAMED» клиникаси яна бир хайрли ишга қўл урди

Наманган шаҳридаги «ANAMED» клиникасида клиника таъсисчиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Носирбек Абдуллаханов ташаббуси билан  яна бир хайрли тадбир ўтказилди. Вилоятда аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларда учрайдиган айрим касалликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида ҳиндистонлик таниқли шифокор Dr. Pandev S. Malhotra томонидан аёллардаги кўкрак бези саратони касаллигига чалинган аёллар учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Куннинг биринчи ярмида «ANAMED» клиникасида  кўплаб аёллар  бепул текширувдан ўтказилди. Хорижлик мутахассис уларга тиббий маслаҳатлар берди. Шу ернинг ўзида даволаниш жараёнлари ҳақида тавсиялар берилди. Куннинг иккинчи ярмида эса сенатор Носирбек Абдуллаханов ва хорижлик мутахассис Наманган вилоят онкология диспансерига ташриф буюришди. Малакали мутахассис бу ерда даволанаётган бемор аёлларнинг саломатлигини кўрикдан ўтказди, керакли маслаҳатларни берди.

- Мақсадимиз - аёллар саломатлигини самарали муҳофаза қилиш ва бу йўлда янада кўплаб хайрли тадбир ва лойиҳаларни ўтказиш, -  дейди Носирбек Абдуллаханов.

Санжарбек ҲАМИДОВ.