Бунёдкорда қурилган илк кўп қаватли уйлар ўз эгаларига топширилди

Бунёдкорда қурилган илк кўп қаватли уйлар ўз эгаларига топширилди

- Бу жойда Янги Ўзбекистон массиви вужудга келади, бу бешта кўп қаватли уй келгусида элликтага етади. Ўз ичига мактаб, болалар боғчаси, шифохоналарни ичига олган массив бўлади, - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган тумани Бунёдкор маҳалласида бунёд этилган кўп қаватли турар-жой биноларини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.

“Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ томонидан бунёд этилаётган ушбу кўп қаватли уй-жойларнинг 3 таси бугун хонадон эгаларига тантанали равишда топширилди. 

Келгусида ушбу ҳудудда Янги Ўзбекистон массиви бунёд этилади, бу ерда янги мактаб, боғча, ижтимоий  соҳа объектлари ва 50 дан ортиқ кўп қаватли уйлар қурилади.