Чустлик ўқувчи бирданига 9 та олийгоҳ талабалигини қўлга киритди

Чустлик ўқувчи бирданига 9 та олийгоҳ талабалигини қўлга киритди

Чуст туманидаги 52-ДИУМнинг 11-синф ўқувчиси  Сардор Аложонов ҳам муддатидан аввал талабаликка қабул қилинган билимли ва интилувчан ёшлардан. У бошланғич синфда ўқиётган кезларидаёқ инглиз тилини пухта ўзлаштиришга астойдил киришган. Айни пайтда унинг инглиз тилини билиш даражасини кўрсатувчи IELTS ҳамда CEFR сертификатлари мавжуд. Ёш бўлишига қарамай ўз олдига катта мақсадларни қўйган интилувчан ўқувчи бир вақтнинг ўзида Тошкент Халқаро таълим университети,  Ақшнинг Сент Луис, Буюк Британиянинг Лондон, Метрополитен, Германиянинг  Иқтисодиёт университети,  Кореянинг Пусан, Россиянинг халқаро иқтисодиёт  ҳамда  Малайзия,  Латвия  давлатлари олийгоҳларида таҳсил олиш имкониятини қўлга киритди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси
Ахборот хизмати