Энг қиммат ош Тошкент шаҳрида ва энг арзон ош Наманган вилоятида кузатилди

Энг қиммат ош Тошкент шаҳрида ва энг арзон ош Наманган вилоятида кузатилди
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ фото

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда. Маълум қилинишича, қўмита томонидан 2021 йил ноябр ойи учун ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, 1 порция ошнинг ўртача нархи қуйидагича кўриниш олди:

  • Қорақалпоғистон Р. – 15 700 сўм;    
  • Андижон вилояти – 17 800 сўм;    
  • Бухоро вилояти – 21 300 сўм;     
  • Жиззах вилояти –19 000 сўм;    
  • Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм;     
  • Навоий вилояти – 15 300 сўм;     
  • Наманган вилояти – 14 700 сўм;    
  • Самарқанд вилояти – 20 000 сўм;    
  • Сурхондарё вилояти – 19 600 сўм;    
  • Сирдарё вилояти – 18 700 сўм;    
  • Тошкент вилояти – 20 500 сўм;   
  • Фарғона вилояти – 17 000 сўм;
  • Хоразм вилояти – 19 400 сўм;
  • Тошкент шаҳри – 24 300 сўм.