Касаба фидоийлари эътиборда

Касаба фидоийлари эътиборда

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти Кенгашида ҳамда вилоят Нуронийлар марказида 11 ноябрь - “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан юрт тараққиёти, ватанимиз равнақи, халқимизнинг турмуш фаровонлигини  юксалтириш борасида олиб бораётган самарали меҳнати ҳамда маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантириш ва жамоатчилик ишларини ташкил этишда фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуриддинов, вилоят ҳокими маслаҳатчиси Акбарали Асқаров, Ўзбекистон касаба ушмалари Федерацияси Наманган вилояти Кенгаши раиси Хасанбой Хожаев, Республика маъанавият ва тарғибот маркази вилоят бошқармаси раиси Мусохон Аппақов иштирок этдилар.

Вилоят Нуроний жамғармаси раиси Икромхон Нажмиддинов йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг касаба уюшмалари 8 қурултойида йўллаган табрикларини ўқиб эшиттирди. 

Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси, бирлашган қўмитаси раиси Икромжон Солиевнинг 2020-2021 йилнинг ҳисобот даврига қадар амалга оширилган ишлари тўғрисида қисқача ахбороти тингланди.
Тадбир давомида маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантириш ва жамоатчилик ишларини ташкил этишда фидокорона меҳнат қилаётган 100 нафсрдан ортиқ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ҳамда 50 га яқин иш берувчи ҳамкорларга Федерациянинг вилоят кенгаши раиси ҳамда Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Наманган вилояти бирлашган қўмитаси раисининг ташаккурномаси ҳамда ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.