«Комплаенс-назорат» тизимини жорий этиш вазирлик ва идораларга нима беради?

«Комплаенс-назорат» тизимини  жорий этиш вазирлик ва идораларга нима беради?

Вазирлик ва идораларда коррупцияга қарши «комплаенс-назорат» тизимининг самарали жорий этилиши орқали қуйидаги натижаларга эришилади:

-  коррупция хавф-хатарлари ўз вақтида аниқланади ва чек қўйилади;

-  коррупциянинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда уларни минимум даражага туширишга хизмат қилади;

-  коррупцион хавф-хатарларнинг юзага келиши мумкин бўлган соҳа-йўналишлари аниқланади ва уларни бартараф этишга қаратилган профилактик чоралар белгиланади;

-  вазирлик ва идораларда ҳисобдорлик ва фаолиятнинг шаффофлиги таъминланади;

-  давлат хизматчилари томонидан касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этилади ва хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувининг олди олинади;

-  давлат хизматчилари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик ва маҳаллийчилик ҳолатларининг олди олинади;

-  қонун бузилиши, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар, одоб-ахлоққа зид хатти-ҳаракатлар юзасидан хабар бериш тартибининг аниқ механизмлари яратилади;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида умум эътироф этилган халқаро стандартлар (ISO 37001 –«Коррупцияга қарши бошқарув менеджементи») ва чет эл ижобий тажрибаларини жорий этиш имконияти яратилади ва бошқа профилактик чораларга хизмат қилади.