Косонсой тумани ҳокими Б. ЮСУПОВ: «Аҳоли бандлигини таъминласак, жуда кўп муаммолар ўз-ўзидан ечим топади»

Косонсой тумани ҳокими Б. ЮСУПОВ: «Аҳоли бандлигини таъминласак, жуда кўп муаммолар ўз-ўзидан ечим топади»

Ҳаммамизга маълумки, Президентимиз ташаббуси билан илк маротаба туман ҳокимлари томонидан туманда 2020 йилда амалга оширилган ишлар ва 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мурожаатномалар кенг жамоатчиликка ҳавола этилмоқда.

Қуйидаги суҳбатимизда Косонсой тумани ҳокими Баҳодир Юсупов билан 2020 йил сарҳисоби ва келгуси йилдаги вазифалар ҳақида сўз боради.

- Баҳодир Турсунович, 2020 йил бутун дунё аҳли учун қаттиқ синов йили бўлди. Пандемия оқибатлари ва таъсири ҳеч бир соҳани четлаб ўтгани йўқ. Туманда бу борадаги аҳволни қандай ифодалаган бўлар эдингиз?

- Тўғри, жорий йил март ойидан бошланган пандемия бизни синовли вазиятлар қаршисига олиб чиқди. Президентимизнинг: “Пандемия шароитида яшаш ва ишлашга ўрганишимиз керак”, деган фикрлари бизда катта далда бўлди. Май оийдан бошлаб иқтисодиёт тармоқларини, тадбиркорлик субъектларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, фаолиятини вақтинча тўхтатган корхоналар фаолиятини тўлиқ тиклаш, бюджетга тушумлар миқдорини кўпайтириш ва бу орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар тарафлама қўллаб-қўллаб қувватлаш мақсадида ўтган давр мобайнида сектор раҳбарлари ва бошқа мутассади ташкилотлар билан биргаликда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, пандемия бошланишида тумандаги фаолият кўрсатаётган 355 та саноат корхоналарининг 144 таси фаолиятини вақтинча тўхтатди, 32 таси эса 25 фоиз, 72 таси 50 фоиз қувватда ишлай бошлади. Пандемия таъсири натижасида туманда саноат ишлаб чиқариш хажми жорий йил 6 ой якунида ўтган йилга нисбатан 6,3 фоизга, 9 ой якуни билан 5,4 фоизга камайди.

Президент топшириқ ва кўрсатмаларидан келиб чиқиб, сектор раҳбарлари ва бошқа мутассади ташкилотлар билан бирга “корхонабай” иш олиб бордик, бунинг натижасида жорий йил 10 ой якунига кўра, саноат ишлаб чиқариш хажми 299,5 млрд.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига 101,7 фоизга кўпайди.

- Халқ ҳаётининг фаровонлигини таъминлашда тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларининг ўрни ниҳоятда катта. Туманда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан қандай натижаларга эришиляпти?

- Дарҳақиқат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил ҳисобланади. Бу соҳа инновацион ва замонавий ёндашувлар, илғор технология ҳамда бошқарув усуллари асосида ташкил этиладиган иқтисодий йўналиш сифатида тараққиёт омилига айланиб бормоқда.

Бугунги кунда туманда 4025 та (жумладан:1871 та кичик бизнес субъектлари; 2154 та якка тартибдаги) тадбиркорлик субъектлари (1 декабр ҳолатига) фаолият кўрсатмоқда. Январь-ноябрь ойларида жами 339 та ташкил янги хўжалик субъектлари ташкил қилинди. 339 та янги юридик корхоналар (шундан, 201 та масъулияти чекланган жамият, 51 та хусусий корхона, 67 та оилавий корхона, 1 та қўшимча масъулиятли жамият шаклидаги корхона) ташкил этилди. Йил якунигача яна 20 та янги корхоналар ташкил этишни режалаштирганмиз.

Шунингдек, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йил йил якуни билан 355,5 млрд. сўмни, аҳоли жон бошига 1723,9 сўмни ташкил қилган бўлса, жорий йил якуни билан 402,7 млрд. сўмга (ўтган йилнинг мос даврига 104,0 фоизга кўпайиши) ва аҳоли жон бошига 1,9 млн сўмга етказишни назарда тутганмиз. 2021 йил 1 ярим йилликда эса 68,9 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилишини ёки ўтган йилнинг мос даврига 105 фоизга ошириш режалаштирилган.

Жорий йилда тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, тижорат банклари томонидан барча молиялаш манбалари ҳисобидан тумандаги 1810 та юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик лойиҳаларига 133,9 млрд.сўм, (шундан, 82 та кичик бизнес субъектларига 43,1 млрд.сўм) кредитлар ажратилди. Тумандаги “Агро банк”, “Халқ банки” ва “Микрокредит банк” ҳудудий филиаллари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг 1118 та лойиҳаларига 30,5 млрд.сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилди

Жумладан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 978 та лойиҳага 24,5 млрд. сўм, “Аёллар жамоат фонди ҳисобидан” ҳисобидан 15 та лойиҳага 265 млн. сўм, ҳунармандчилик соҳасидаги 122 та лойиҳага 3,8 млрд. сўм, “Yoshlar – kelajagimiz” дастури асосида 3 та лойиҳага 1,9 млрд. сўм имтиёзли банк кредитлари ажратилди.

- Жорий йилда туманда бюджет тушумларини кўпайтириш борасида қандай амалий ишлар қилинди?

- Бу борада қўшилган қиймат солиғи ҳамда фойда солиғи тўловчилари йил бошидаги 295 тадан 394 тага етказилди. Мулк солиғи тўловчилари 425 тадан 513 тага, ер солиғи тўловчилари 675 мингтадан 894 тага, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар сони 125 тадан 399 тага, жисмоний шахслар даромадидан солиқ тўловчилар сони 1245 тадан 1544 тага ошди. 1544 та хўжалик юритувчи субъектларда жами 3184 минг нафар норасмий ишлаб келаётган ишчи ва ходимлар легаллаштирилди (режа 3090 минг, 103 фоиз), йил якуни билан яна 675 та нафар ходимлар легаллаштирилиб, бу кўрсаткич 3859 тага етказилади. Бу каби кўрилган чоралар натижасида, йил якуни билан белгиланган 78,7 млрд. сўм режани 82,3 млрд. сўмга ёки 3,5 млрд. сўм қўшимча маблағ тушириш режалаштирилган. Декабр ойи учун 7,0 млрд. сўм (қўшимча 2,4 млрд.сўм) режа белгиланган бўлиб, ой якуни бўйича ортиғи билан
9,4 млрд. сўмга бажарилиши устида иш олиб бориляпти.

- Маълум бўлишича, туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режасининг 2 млрд. 250 млн. сўм миқдорида орттириб бажарилган қисми ҳисобидан бир қатор ижтимоий-иқтисодий тадбирлар амалга оширилган. Шу ҳақда ҳам тўхталиб ўтсангиз.

- Туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан депутатлар билан келишилган ҳолда “Навбаҳор-2” маҳалла фуқаролар йиғини “Булоқ” массиви ҳудудидаги аҳолини тоза ичимлик суви билан боғлиқ харажатлари учун 36 млн. 304 минг сўм, “Ўзбекистон” МФЙ биносини таъмирлаш ҳамда бинодаги бўш турган хоналардан самарали фойдаланган ҳолда МФЙдаги ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш учун 25 ўринли тикувчилик корхонаси, ёшлар IT марказ, ахборот ресурс маркази, аёлларни касбга ўргатиш маркази ҳамда аёллар учун спорт соғломлаштириш марказларини ташкил қилиш мақсадида бинони таъмирлаш билан боғлиқ харажатларга 100 млн. сўм, Косонсой тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли “Худойбердиев” қишлоқ врачлик пунктини таъмирлаш билан боғлиқ харажатларга 250 млн. сўм, 1-сонли касб-ҳунар мактабида “Моно-марказ” ташкил этиш учун 120 млн. сўм, “Covid-19” инфенкцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 32 млн. 500 минг сўм, “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини биносини таъмирлаш ҳамда бинода тикувчилик корхонаси, IT марказ, ахборот ресурс маркази, аёлларни касбга ўргатиш маркази ҳамда аёллар учун спорт соғломлаштириш марказларини ташкил қилиш мақсадида таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар учун 72 млн. 283 минг сўм, “Темир дафтар”га киритилган оилаларни моддий ва қўллаб қувватлаш мақсадида бир марталик модий ёрдам пули харажатлари учун 245 млн. сўм, тумандаги аёллар ва ёшларни ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш учун 343 млн. 600 минг сўм, “Бомраҳа” 2-оилавий поликлиникасини таъмирлаш билан учун 104 млн. сўм, “Улуғ чинор” маданият ва истироҳат боғи ҳудудида ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун 100 млн. сўм, “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги қурилган кўп қаватли уй-жойларнинг инфратузилмасини ривожлантириш учун 100 млн. сўм, кўзи ожизлар жамиятининг ётоқхонаси том қисмини таъмирлаш учун 145 млн. сўм, “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини сув билан таъминлаш мақсадида сув тармоғи тортиш харажлари учун 104 млн. сўм маблағлар йўналтирилди.

2020-2021 йилларда туманда саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизматлар соҳасида умумий қиймати 614 млрд. 159 млн. сўмлик
(шундан, ўз маблағлари 366 млрд. 167 млн. сўм, банк кредити
106 млрд. 56 млн. сўм, хорижий кредит линияси 10081 минг АҚШ доллар ва хорижий инвестиция 4000 минг АҚШ доллар) 149 та лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 1821 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган.

- Жорий йилда аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш мақсадида қандай лойиҳалар амалга оширилди?

- 2020 йилнинг декабр ойига қадар “AS GROUP TEX” МЧЖ ҚК томонидан 25,3 млрд. сўмлик “Момиқ сочиқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси, "Оҳангарон бинокор қурилиш" МЧЖ томонидан 6,0 млрд. сўмлик “Гипсакатон ишлаб чиқариш” лойиҳаси, "Косонсой шебен бетон" МЧЖ томонидан 6,0 млрд. сўмлик “Йирик савдо комплекси ташкил этиш” лойиҳаси, "Аҳмадхон ҳожи Косоний" ФХ томонидан 14 млрд. сўмлик “Паррандачилик хўжалигини ташкил этиш” лойиҳаси, "Ҳасанхон Обод савдо маркази" МЧЖ томонидан 7,0 млрд. сўмлик “Савдо комплекси ташкил этиш” лойиҳалари ниҳоясига етказилди. Мазкур лойиҳалар учун 390 млрд 107 млн. сўм инвестиция маблағлари ўзлаштирилди ҳамда умумий қиймати 263 млрд. 610 млн. сўмни ташкил этган 89 та лойиҳалар ишга туширилиб, 673 та янги иш ўринлари яратилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида қўшимча равишда 13 млрд. 180 млн. сўм бюджет маблағлари ошишига эришилмоқда.

2021 йил давомида 56 та умумий қиймати 301 млрд.
521 млн. сўм бўлган лойиҳаларни амалга ошириш хисобига 1 046 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган.

Бундан ташқари, хозирги кунда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни белгиланган муддатларда ўзлаштириш бўйича ишлаб чиқилган режа-графиги асосида қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш хисобига декабр ойи якуни билан 3 та - "Акмалхон Шамс" МЧЖ томонидан “шифер ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси учун 0,5 млн. доллар, “Isparon livestok and green house” фермер хўжалиги томонидан “Наслли қорамолчилик хўжалигини ташкил этиш” лойиҳаси учун 0,9 млн. доллар ва “CHANG LIANG TO’QIMACHI” MCHJ ҚК томонидан “текстил махсулотларини ишлаб чиқариш” лойиҳаси учун 0,8 млн. доллар лойиҳаларда 2,2 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш кутилмоқда. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида қўшимча равишда6 млрд 850 млн. сўм бюджет маблағларининг ошишига эришилади.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги 5032-сонли фармонига асосан Косонсой туманида “Косонсой Фарм” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган. Мазкур зонада ишлар қандай кетмоқда?

- Косонсой Фарм” эркин иқтисодий зонасида бугунги кунга қадар 2 та умумий қиймати 6100 минг доллорлик, йиллик қуввати 43 млрд. сўмлик лойиҳалар ишга туширилиб, 166 та янги иш ўринлари яратилди. Ҳозирда 4 та йиллик қуввати 2450 минг АҚШ доллари қийматидаги лойиҳаларни ишга тушириш ва 145 та янги иш ўринлари яратиш бўйича иш олиб борилмоқда. Келгусида бу зонада 7 та 55 800 минг долларлик лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 505 та ишчи ўринлари яратиш режалаштириб олганмиз.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 134-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги “Туя тойди” массиви  ҳудудидан 27,8 гектар, “Тергачи” массиви ҳудудидан 127 гектар ер майдонларида кичик саноат зоналари ташкил этиш учун ажратиб берилган. Бугунги кунгача ушбу кичик саноат зоналарида фаолият юритиш истагини билдирган 74 та талабгор тадбиркорлар аниқланган улар томонидан жами 465 млрд 500 млн сўмлик маблағ ўзлаштирилиб 4 242 та янги ишчи ўрин яратилиши кўзда тутилган.

2021 йилда эса “Намуна” кичик саноат зонасида умумий қиймати 212 млрд. 200 млн. сўмлик 27 та лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 1755 та янги иш ўринларини яратиш режамизда бор.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 мартдаги “2020-2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги 136-сонли қарорига асосан жорий йил январь-ноябрь ойлари давомида 2 та корхонанинг 2 та лойиҳаси доирасида 8,54 млрд.сўмлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ички ва ташқи бозорларда сотишга эришилди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2020-2021 йилларга янги 20,2 млрд. сўмлик 7 та янги импорт ўрнини босувчи лойиҳалар шакллантирилди.

- “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам батафсил тўхталиб ўтсангиз.

- Бу дастур доирасида 3 та, яъни Қозоқовул, Бўстон, Хонқўрғон маҳалла фуқароллар йиғинларида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, худуддаги 501 та хонадонларнинг том қисмлари, ташқи фасад ва эшик ромлари фуқароларнинг ўз маблағлари хисобидан жорий ва мукаммал таъмирланди. 38 км. узунликдаги ички кўчаларнинг таъмирталаб  қисмида асфалтлаш ва шағаллаш ишлари амалга оширилди. 331 дона ташқи ёритиш чироқлари ўрнатилди. 35.7 км. узунликда тоза ичимлик суви тармоғи тортилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 6.9 км. узунликда электр тармоқлари янги тортилиб, 18.8 км. узунликда мавжуд тармоқлар мукаммал таъмирланди. Ҳудудларга 5 дона янги трансформатор пунктлари қурилиб, 19 донаси мукаммал таъмирланди ҳамда 259 дона электр таянчлари янги ўрнатилди. Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларга жами 500 дона маиший суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди.

Дастур доирасида ҳудудлардаги 5 та ижтимоий соҳа объектларида 9 млрд. 41 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, “Қозоқовул” МФЙ худудида 120 ўринли 34-сонли умумтаълим мактаб биносини 2 босқичли реконструкция қилиш ишлари учун 3 млрд. 142 млн. сўм маблағ сарфланди. “Хонқўрғон” МФЙ худудидаги 11-сонли умумтаълим мактаби биносида 2 млрд. сўмлик ҳамда ҚВП биносида 824 млн. сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. “Бўстон” МФЙ худудида 40-сонли умумтаълим мактаб биносини мукаммал таъмирлаш учун 1 млрд. 90 млн. сўм ҳамда 150 ўринли 40 мактабни МТМга қайта мослаштириб реконстукция қилиш учун 1 млрд. 985 млн. сўм маблағ сарфланди.

- Туманда аҳоли бандлигига кўмаклашиш, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни бандлигини таъминлаш борасида қандай натижаларга эришиляпти?

- Бугунги кунда туманда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони (меҳнат ресурслари) 116,3 минг кишини ташкил этиб, шундан 77,3 фоизи ёки 89,9 минг киши иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади. Иқтисодий фаол аҳолининг 11,3 фоизи ёки 10,1 мингга яқин фуқаро иш ўринларига муҳтож, ишсизлик даражаси аёллар ўртасида 45,9 фоизни ва ёшлар ўртасида 17,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Бу йилдан туман Бандлика кўмаклашиш маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга “Ягона ойна” тамойили асосида хизматлар кўрсатиш тизими жорий қилинди. 11 ой давомида 6374 нафар фуқароларга бандлик соҳасидаги хизматлар кўрсатилди. Банд қилинган 297 та иш ўринларига 126 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар ишга жойлаштирилди.

Бундан ташқари, 4161 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ҳамда уларнинг иш ҳақи тўлови учун Жамоат ишлари жамғармасидан 3 млрд. 64 млн. сўмдан ортиқ маблағ молиялаштириб берилди. 36 нафар оғир турмуш шароитида яшовчи аёлларимизнинг бандлиги таъминлаш бўйича манзилли ишлар ташкил қилиниб, ўтган давр мобайнида уларнинг барчасини бандлиги таъминланди.

Шунингдек, ишсиз, банд бўлмаган фуқаролар, айниқса мигрантларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида 1-сонли касб-ҳунар мактабида бугунги кунда 90 нафар мигрант фуқаролар пайвандлаш ва электромонтёрлик йўналишида, “Ўзбекистон” МФЙдаги “Ўқув маскани” биносида “Темир дафтарда”ги 5 нафар аёллар тикувчилик йўналиши бўйича касбга ўқитилмоқда.

11 ой давомида 1577 нафар хотин-қизлар доимий иш жойларига ишга жойлаштирилди, 98 нафар хотин-қизларни касбга ўқитилди, 27 нафар ишсизларни ишсизлик нафақаси билан таъминланиб, ижтимоий муҳофазага олинди, 24 нафар яқин хотин-қизларга меҳнат бандлик масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат хизматлари кўрсатилди. 2496 нафар хотин-қизлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ҳамда уларнинг иш ҳақи тўлови учун жамоат ишлари жамғармасидан 1 млрд 747 млн 200 минг сўм маблағ молиялаштириб берилди.

Ёшларга бандлигини таъминлашда ҳам секторлар томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда. Йил бошидан буён меҳнат органларига томонидан 1496 ёшларга хизматлар кўрсатилди. Хусусан, 917 нафар ёшлар доимий иш жойларига ишга жойлаштирилди. 440 нафар ортиқ ёшлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ҳамда уларнинг иш ҳақи тўлови учун Жамоат ишлари жамғармасидан 317 млн 240 минг сўм маблағ молиялаштириб берилди.

- Секторларда фаолият юритаётган “Камбағалчиликни қисқартириш штаби” фаолияти қандай кечаяпти?

- Бу штаб аъзолари, депутатлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари билан биргаликда туман ҳудудида камбағал, эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити ўрганилиб, 10 минг 210 нафар аъзолари бўлган 2 227 та оила “Темир дафтар”га киритилди. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида бу оилаларни қўллаб қувватлаш мақсадида бугунгача саҳоватпеша тадбиркорларимиз ҳамда саҳий фуқароларимиз ҳисобидан
4,2 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, чорва моллари ва бошқа турдаги ижтимой кўмаклар кўрсатилди.

Бугунгача “Темир дафтар”даги 3271 нафар ишга мухтож фуқаронинг 3262 нафари ёки 99,7 фоизи турли соҳаларга ишга жойлаштирилди, 354 нафарига 3,38 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди, 87 нафар фуқарога субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилди. Бунинг натижасида бугунгача 2018 та оила (9 311 нафар аъзоси) турмуш шароити яхшиланганлиги инобатга олиниб, ўз мурожаатларига мувофиқ, сессия қарорлари асосида “Темир дафтар” дан чиқарилди. 1 декабр ҳолатига “Темир дафтар”да 182 та оила қолаяпти.

- Туманда жиноятчиликнинг олдини олиш, оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўзининг самарасини бераяптими?

- Тўғри, жорий йилнинг ўтган даврига нисбатан жами жиноятлар сони 137 тага, яъни 42,7 фоизга ортиб кетган. Шундан унча оғир бўлмаган жиноятлар 12 тага, оғир турдаги жиноятлар 5 тага, ўта оғир турдаги жиноятлар 3 тага ортиб кетишига йўл қўйилган. Жиноятлар ёшлар томонидан содир этилаётгани ниҳоятда ачинарли. Йилнинг ўтган 11 ойи давомида туман ҳудудида ёшлар томонидан 34 та жиноят содир этилган. Бунинг олдини олиш мақсадида ёшларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ишга жойлаштириб бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятида ёшларни ролини кучайтириш борасидаги ишларимизни қайта кўриб чиқаяпмиз.

- Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур!

Санжарбек ҲАМИДОВ суҳбатлашди.