Мақсад йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, сифатли ҳайдовчилар тайёрлаш

Мақсад йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш,  сифатли ҳайдовчилар тайёрлаш

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ўқув муассасалар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислар, бош ҳисобчилар, ўқитувчилар ва ўргатувчи усталар иштирокида Тўрақўрғон ва Чуст туман ўқув спорт техника клубларида ўқув – амалий  семинар ўтказилди.

 Тизимдаги ташкилотлар томонидан фаолият йўналишлари бўйича олиб борилаётган амалий ишлар таҳлили, ўзаро тажриба алмашиш, ўқув хоналарини замонавий ва инновацион услубда жиҳозлаш, шунингдек, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида ташкил этилган тадбирда спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш, спорт ва ҳарбий ватанпарварлик тадбирларинини юқори савияда ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир якунида вилоят кенгаши тасарруфидаги ташкилотларнинг фаолият йўналишлари бўйича 1-чорак якунларига бўйича танқидий-тахлилий йиғилиш ўтказилди. Президентимиз томонидан ташкилот олдига қўйилган муҳим вазифаларни сифатли бажарилиши бўйича зарур топшириқлар берилди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида, Уйчи туман ўқув спорт техника клубида Наманган вилоят ИИБ ЙҲҲБ 2-РЎ ва ИОБ билан ҳамкорликда, Уйчи, Норин, Чортоқ, Янгиқўрғон ва Учқўрғон туман ўқув спорт техника клубларининг раҳбар ходимлари, ўринбосарлари, автосарой механиклари ҳамда ўқитувчи ва ўргатувчи усталар иштирокида содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳайдовчилар тайёрлаш бўйича назарий ва амалий машғулотларни сифатли ўтказиш ва бу борада сервис хизматини янада яхшилаш масалаларида хизмат  йиғилиши ўтказилиб, тарғибот тадбирларини янада сифатли ўтказиш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.