Маънавият юксак тафаккур ва комилликдир

Маънавият юксак тафаккур ва комилликдир

Мустақиллик юртимизга,  элимизга берилган тенгсиз инъом, имкониятдир. Озод ва обод диёримизнинг бугунги истиқлол ва истиқбол одимларига назар ташлар эканмиз, унда асрий қадриятлар ва урф-одатларимиз ифодасини кўриш мумкин.

1991 йил. Дунё сиёсий харитасидан она Ўзбекистонимиз суверен давлат сифатида жой олди. Ўтган 30 йиллик тарихан қисқа даврда асрларга тенг янгиланиш­лар амалга оширилди.  Бунинг ифодасинит аълим, маданият, санъат, спорт, қўйингки, барча-барча соҳаларда кўриш мумкин.

Aйниқса, таълимга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимизнинг маданияти, маърифати юксалишига, эртанги кунимиз эгаларининг юксак билим ва салоҳият соҳиблари сифатида  баланд  марраларни забт этишларига замин яратмоқда.

Олий таълим муассаларига қамров аввалгидан 5 - 6 баробар ошгани, ёшларимиз имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда Ватанга, эл-юрт равнақига хизмат қиладиган етук мутахассис кадрлар бўлиб камол топишга интилишаётгани  қувонарли. Табиийки, бу давлат ривожланишига асос бўлади.

Наманган давлат университетининг Юридик факультети, Миллий ғоя ва ҳуқуқ асослари йўналиши ҳарйили 50 дан зиёд пухта билим эгаларини жамият ривожи учун етказиб беради. Aйни пайтда факультетда жами 17 нафар профессор-ўқитувчилар ёш авлод камоли йўлида фаолият олиб бормоқда. Қарийб 166 нафардан зиёд талаба, 10 нафар магистрант улардан илм-фан сирларини пухта ва мукаммал ўрганишмоқда. Мақсадимиз эзгу:ёшларни юксак маънавият, кенг дунёқараш ва тафаккур билан жамиятга етук илму-салоҳият соҳиблари сифатида етиштириш.

 

Aкмал АБДУЛЛАЕВ, Наманган  Давлат университети Юридик факулътет 
миллий ғоя, ва ҳуқуқ таълими йўналиши катта ўқитувчиси