Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги тарихий алоқаларнинг янги босқичи бошланди

Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги тарихий алоқаларнинг янги босқичи бошланди

Ҳар бир мамлакатнинг тараққиёти, сиёсий барқарорлиги, аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги ўша давлатда олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатга бевосита боғлиқдир.

Барчамизга маълумки, қадимдан жонажон юртимиз ушбу қитъада Шарқ билан Ғарбни, Шимол билан Жанубни боғлашда, илм-фан, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, меъморчилик, дипломатияни ривожланишида ҳамда маданий ва маънавий-маърифий қадриятлар алмашинувида асосий кўприк вазифасини ўтаган. Узоқ Шарқда яратилган санъат дурдоналари, ҳунармадчилик ютуқлари ва турли асориатиқалар бизнинг юртимиз орқали Ғарбий Европанинг чекка-чекка ҳудудларигача, Африканинг шимолий қисмларигача етиб борган. Бироқ, сўнгги асрларда турли минтақалардаги низолар, ўзаро ички курашлар “цивилизациялар кўприги” бўлган бу йўлларнинг аҳамиятини пасайтирди.

Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ички ислоҳотлар, ҳалқаро ҳамжамият билан геосиёсий ва геоиқтисодий ҳамкорликлар Янги Ўзбекистонни барпо этишда ўзига хос вазифани ўтамоқда.Куни-кеча давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция нафақат Ўзбекистон, балки Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари учун бирдек манфаатли бўлди десак, муболаға бўлмайди.

Иштирок этган давлатлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда жаҳоннинг етакчи молия институтлари вакилларининг эътироф этишларича, ушбу халқаро анжуман Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқларини янги босқичини бошлаб берди.

Юртбошимиз ушбу халқаро конференцияни ўтказиш ташаббусини Ўзбекистон томонидан илгари сурилишини асослар эканлар, уни Марказий ва Жанубий Осиёдаги барча давлатлар учун умумий манфаатдор бўлишига, пандемия шароитида янги таҳдидларга қарши кучларни бирлаштиришга, Афғонистон Ислом Республикасида тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга ҳамда минтақаларда конструктив мулоқот ва умумий саъй-ҳаракатларни таъминлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар ушбу икки минтақа давлатлари учун тенг имкониятларни, янги манфаатларни вужудга келтиради. Айниқса, илмий ва маданий-гуманитар алмашувларни кенгайтириш ҳамда қўшма тадқиқотлар, инновацион ишларни олиб бориш, илмий, ўқув стажировкаларини, тажриба алмашиш дастурларини рағбатлантириш бўйича берган таклифлариушбу минтақалар ўртасида тарихий илмий-маданий кўприкни тиклашга, ёш авлод учун ўзаро ҳамкорлик муҳитини яратишга ҳамда илм-фан ва таълим вакиллари учун янги имкониятлар эшиги очишига беқиёс хисса қўшади.

Хулоса қилиб айтганда,ушбу халқаро форум бу икки минтақадаги турли зиддиятларни тўхтатишга, ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг мақбул ечимини топшига, минтақалараро ҳамкорликни янада кенгайтиришга, хавфсиз савдова транспорт-коммуникация алоқаларини йўлга қўйишга, маҳсулотлар ва хизматлар алмашинувини оширишга, инвестициялароқимини кенгайтиришга ҳамда янги илм-фан ва инновацияларбозорини шакллантиришга хизмат қилади.

Одилжон Маматкаримов, Наманган муҳандислик-технология
институти ректори, халқ депутатлари
Наманган вилоят Кенгаши раиси ўринбосари