Мавлоно Лутфуллоҳ Чустий истироҳат боғидаги чойхоналар тармоғига Эшонзода Махдум ота асос солганини биласизми?

Мавлоно Лутфуллоҳ Чустий истироҳат боғидаги чойхоналар тармоғига Эшонзода Махдум ота асос солганини биласизми?

Биз айнан шу тарихга Сергей Данилов ва Тимур Мирзаевлар билан қизиққан эдик.

Ўз даврнинг йирик уламоларидан бўлган Мирмаҳмуд эшон XIX аср Чуст ижтимоий ҳаётида из қолдирган улуғ инсонлардан ҳисобланади. Унинг фарзанди Мираҳмад ҳам беш фарзанд кўрган. Махдум ота атаси айнан унга нисбатан айтилгандир. Мираҳмаднинг ўғли Мирзоҳид ҳозир ота изидан кетган. Ёнида эса ўғли Мирюсуф Мираҳмедов!! Чуст оши дунёда тенгсиз!

Маҳдум ота чойхонасига 1950 йилда Мираҳмад хожи ота Мирмаҳмудов (1925-2008) асос солганлар. Бу паркдаги илк ошхона ҳисобланади.

- Дадам Самарқанда таҳсил олиб, Чустда Трестобшепитда иш бошлаганлар. Чуст, Баҳор ресторанларида ишлаганлар. Ўша урушдан кейинги йиллари райком секретарининг таклифи билан шу ерда тўртта қозон билан иш бошлаганлар. Ўшанда райкомбува «Мираҳмад, нозик меҳмонлар келиб турибди, Чуст боғида қозон осиб ош қиладиган жой қилинг! Мен ҳам ёрдам бераман», деган эканлар, - дейди Махдум Ота чойхонаси эгаси сифати 21 та қозонда элга ош берувчи устазода ошпаз, Мираҳмад ҳожи отанинг кенжа ўғиллари Мирзоҳид Мирмаҳмудов. Шу-шу боғда чойхоналарга асос солина бошланган. Мирмаҳмуд ота эса эл орасида Маҳдум ота деб эъзозланган.

Анвар Икром, 
Ҳотам Мамадалиев олган суратлар.