Наманган Давлат университети магистранти халқаро медаль соҳиби бўлди

Наманган Давлат университети магистранти халқаро медаль соҳиби бўлди

Наманган Давлат университети магистранти Бахтиёр Холмирзаев йўналиши жисмоний тарбия бўлишига қарамай адабиёт соҳасида яхшигина муваффақиятларни қўлга киритди. Бугунги кунда унинг 8 та китоби нашр этилди.

Куни кеча адабиёт ва ижод соҳасидаги ҳудудий халқаро миқёсдаги кўплаб ютуқлари учун "Дунё талантлари уюшмаси"  Бахтиёр Холмирзаевни "УЗДИК ТАЛАНТ, MOҲИР ИСТЕЪДОД ЭГАСИ” номли медаль билан тақдирлади. Бу умидли, ёш истеъдод соҳиби келгусида бунданда юксак марраларни забт этишига ишонч билдирамиз.