Наманган давлат университети услубчиси “Дунё талантлари уюшмаси” медалига сазовор бўлди

Наманган давлат университети услубчиси “Дунё талантлари уюшмаси” медалига сазовор бўлди

Наманган Давлат университети услубчиси Бахтиёр Холмирзаев - жисмоний тарбия йўналишидаги мутахассис. Аммо унинг адабиётга қизиқиши баланд. Шу кунгача қатор  муваффақиятларни қўлга киритганлиги унинг ижодий салоҳияти жуда юксак эканлигини кўрсатади. Бахтиёрнинг бугунгача 10 дан ортиқ назм ва наср йўналишидаги  китоблари чоп этилган бўлса, яна юзлаб долзарб мавзулардаги мақолалари  даврий нашрлар саҳифаларини тўлдириб, замондошлар эътирофига сазовор бўлди.
Бир муддат аввал Бахтиёр  адабиёт ва ижод соҳасида халқаро миқёсдаги кўплаб ютуқлари учун «Дунё талантлари уюшмаси»нинг «Уздик талант, moҳир истеъдод эгаси»  медалига сазовор бўлган эди. Куни кеча у яна бир медалга сазовор бўлди. Изланувчан бу ижодкор «Дунё талантлари уюшмаси»нинг Қозоғистон халқ шоири «Абай Қўнонбоев» номи билан аталувчи медали билан тақдирланди. Бахтиёр Холмирзаевни навбатдаги юксак муваффақият билан табриклаймиз ва бунданда баланд марраларни забт этишига ишонамиз.

Санжарбек Ҳамидов