Наманган Давлат университетининг тиббиёт факультетида дастлабки қадам қўйилди

Наманган Давлат университетининг тиббиёт факультетида дастлабки қадам қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Наманган давлат университетида тиббиёт факультети ташкил этилиши ва талабаларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида вилоят тиббиёт муассасаларига интеграциялаштириш, вилоятдаги илмий салоҳиятли ходимларни педагогик фаолиятга жалб этиш вазифалари белгиланган эди.

Ана шу мақсадда куни кеча университетнинг тиббиёт факультетига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари, вилоятнинг тиббиёт соҳасидаги илмий даражали, етук шифокорлари, Андижон давлат тиббиёт институти ўқув ишлари проректори Б.Абдуллажонов бошчилигидаги институтнинг профессор-ўқитувчилари ташриф буюришди. Мазкур учрашув давомида тиббиёт факультетининг истиқболдаги режалари муҳокама қилиниб, бажариладиган ишлар ўзаро келишиб олинди. Андижон давлат тиббиёт институти томонидан  НамДУнинг тиббиёт факультетига 33 номдаги 147 нусха ўқув дарсликлари ва 33 та модулдан дарсликларнинг электрон жамланмаси, яъни 5000 дона электрон китоблар тақдим этилди. Эслатиб ўтамиз, жорий йил тиббиёт факультетига   50  нафар талаба қабул қилиниши кўзда тутилмоқда.