Наманган муҳандислик-технология институтида медиа-тур ташкил этилди

Наманган муҳандислик-технология институтида медиа-тур ташкил этилди

Наманган муҳандислик-технология институтида вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блоггерлар иштирокида медиа-тур ташкил этилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки бугунги кунда мазкур олий таълим муассасасида 6000 нафардан ортиқ талабалар 14 та мутахассислик йўналишлари бўйича профессионал таълим олишмоқда. Медиа-тур давомида журналистларга талабалар учун институтда яратилган шарт-шароитлар намойиш этилди.

Aйтиш керакки,  шу вақтга қадар институт талабалар турар жойида 400 нафар талаба истиқомат қилаётган эди. Янги ўқув йилидан эътиборан талабалар турар жойи 600 нафар талабага хизмат қилиб, ўз қувватини 20%га оширадиган бўлди. Ҳар бир хона жами 3 нафар талабани ўз бағрига олади. Ётоқ ўрниларининг биттаси икки қават биттаси эса бир қаватни ташкил этадиган ётоқхона тақдимоти медиа турнинг безаги бўла олди.

Кейинги манзил замонавий лабаратория биноси бўлди. Бу ерда Наманган муҳандислик-технология институти олимлари томонидан яратилган либослар намойиш этилди. Aйниқса кўпчиликнинг эътиборини тортган янгилик "Смарт кийим" бўлди. Унинг аҳамиятли томони шунда бўлдики, ёзда муздек қишда эса иссиқ ҳароратни ушлаб тура олади.

Куннининг кулиминация нуқтасида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Aхборот хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Замонавий "Медиа марказ"нинг очилиш маросими ўтказилди. Рамзий тасмалар кесилиб, янги ижодий лабаратория фаолиятига омадлар тиланди.

Кунинг иккинчи қисмида эса Наманган муҳандислик-технология институти фаолияти самарадорлиги, Халқаро ҳамкорликнинг янги босқичи,  Қабул жараёнлари мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Таклиф ва ташаббуслар ўртага ташланди.

Наманган муҳандислик-технология институти Aхборот хизмати