Наманган шаҳри: эришилган натижалар салмоқли, режалар кўлами янада кенг

Наманган шаҳри: эришилган натижалар салмоқли, режалар кўлами янада кенг
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган сурат

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов 2021 йилда шаҳарда ислоҳотларни амалга ошириш борасида эришилган натижалар ва 2022 йилда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган мурожаати тингланди.

Мурожаатда таъкидланишича, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида барча соҳаларда муайян ижобий натижаларга эришилган.

Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 111,5 фоизга (4,9 трлн. сўм), халқ истеъмол моллари 120,3 фоизга (3,1 трлн.сўм), қурилиш ишлари 100,1 фоизга (1,4 трлн.сўм), чакана савдо айланмаси 110,0 фоизга  (5,9 трлн.сўм) ва хизматлар ҳажми 124,0 фоизга (4,2 трлн.сўм), бюджет дарамодлар режаси 706,7 млрд. ёки 109,7 фоизга, маҳаллий бюджет даромадлари 246,6 млрд. сўмга ёки
113,1 фоизга бажарилишига эришилди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1 574 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, натижада 3 700 та янги иш ўринлари яратилди. 2021 йилнинг январ-ноябрь ойларида 6081 та доимий янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлса, амалда бу кўрсаткич 6743 тани ташкил этди.

Муҳтарам Президентимизнинг вилоятимизга ташрифлари давомида шаҳарда 2021-2022 йилларда умумий қиймати 2,2 трлн.сўмлик жами 209 та инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 11 590 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган эди. Ўтган давр мобайнида жами қиймати
1,1 трлн. сўмлик 156 та лойиҳалар фойдаланишга топширилиши натижасида 7 218 нафар иш ўринлари яратилди. Бироқ жойларда маҳаллий саноатни янада ривожлантириш, ишлаб чиқаришда қўшимча қиймат занжирини яратиш, ички тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш вазифалари долзарблигича қолмоқда. Бу борада  ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва турларини кўпайтириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда харидоргир саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишга кўмакашиш бўйича Давлатимиз томонидан маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига бир қатор имтиёзлар бериляпти.

Шу билан бирга, ҳудудий маҳаллийлаштириш Дастури доирасида ҳар бир лойиҳа ва маҳаллийлаштириладиган маҳсулот тури бўйича ишлаб чиқариш параметрлари мавжуд.

Жумладан, 2021 йилда маҳаллийлаштириш Дастурига 17 та лойиҳа киритилган бўлса, мазкур лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 185,4 миллиард сўмлик импорт ўрини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш эвазига   10,0  миллион доллар валюта захирасини тежаш режалаштирилган эди. Амалда маҳаллийлаштириш лойиҳалари ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 241,6 миллиард сўмга етиб, белгиланган режа 130,3 фоизга ортиғи билан бажарилган. Шунингдек, 10,1 миллион доллар валюта захираси тежалишига эришилди.

Шу ўринда айтиш керакки, маҳаллийлаштиришнинг яна бир муҳим жиҳати  шаҳримиз аҳолисини доимий иш ўрни билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Биргина мисол, “Мусаффо полимер” МЧЖ корхонаси томонидан 3,6 млрд. сўмлик қурилиш материаллари ҳамда “Наманган резина пласт” корхонаси томонидан 195,2 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Шаҳарда 2021 йил Инвестиция Дастури асосида 205,4 млрд. сўмлик  8 та умумтаълим мактаби, 5 та соғлиқни сақлаш, 2 та мактабгача таълим ташкилоти ва 8 та бошқа давлат объектларида қуриш, реконструкция қилиш ишлари бажарилиб, фойдаланишга топширилди.

Жумладан, “Сумалак гузари” ва “Учқун” МФЙ ҳудудларидаги аҳоли турар-жой массивларида  ҳар бирининг лойиҳа қиймати 7,0 млрд.сўмдан бўлган янги мактабгача таълим ташкилотлари бинолари фойдаланишга топширилди.

Кўп йиллардан бери фойдаланилмай, қаровсиз ҳолга келиб қолган собиқ Травматология шифохонасини реконстукрция қилган ҳолда, Туғруқхонага мослаштириш ишлари якунланиб, ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқларига мувофиқ Наманган шаҳарида лойиҳа қиймати 50,4 млрд. сўм бўлган 10 та янги мактабгача таълим ташкилотлари қурилиши режалаштирилган бўлиб, хозирга қадар 9 тасида қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топшириш арафасида, қолган 1 та объектнинг қурилиш ишлари 2022 йилда якунланади.

2021 йилда “Обод маҳалла” дастурлари доирасида умумий қиймати 105,2 млрд.сўмлик архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш учун 4 та “Ғунча”, “Даштбоғ” Давлатобод туманидан “Елихон” ва “Порлоқ” маҳаллалари танлаб олиниб, ушбу маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бу ишларнинг давомийлиги сифатида қолган 103 та (Давлатобод т. 23 та, Янги Наманган т 24 та) маҳаллаларнинг ҳам архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жами 748,0 млрд. сўмлик ишлар режалаштирилган, - деди шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов. - Бугунги кунга қадар 596,0 млрд.сўмлик ишлар бажарилди.

Жумладан, ичимлик суви таъминотини ва оқава сув тармоқларини яхшилаш бўйича бугунги кунга қадар 62,8 км траншея қазилиб, 62,4 км сув тармоғи тортиш ишлари бажарилди. Электр таъминотини яхшилаш доирасида маҳаллаларда 233,5 км электр тармоқларини ва 55 та трансформатор пунктини моденизация ва реконструкция қилиш  ишлари амалга оширилди. Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш доирасида 15 км алоқа тармоқлари қуриш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги аҳолининг хақли эътирозларига сабаб бўлиб келаётган 3 та кўчаларда, яъни Хамрох, Марғилон ва Қ.Отамирзаев кўчаларини тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида шаҳарда “Темир дафтар”даги 2 264 та оиланинг даромадларини ошириш ва моддий қўллаб қувватлаш мақсадида, 357 та оилага 1 млрд 595 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредитлар, 57 та оилаларга 185 млн.сўмлик субсидия асосида иссиқхоналар, хомийлик асосида 228 та оилаларга 178 млн.сўмлик беғараз ёрдамлар, 25 та оилаларнинг уй-жойлари таъмирланди ушбу ишларга 182 млн.сўм сарфланди, 85 та оилаларга 1 125 та парранда 2 ойлик озуқаси ҳамда 152 нафар фуқароларга 59 млн.сўмлик дори-дармонлар тарқатилди.

Шунингдек, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари хисобидан, 2 264 та оилага 1,8 млрд.сўмлик икки маротаба озиқ-овқат махсулотлари, 710 та оилага 710 та тикув дастгохлари ва 274 та оилага 4 110 та парранда 2 ойлик озуқаси билан тарқатилди. Бундан ташқари, эски шаҳар ҳудудида  16 та маҳаллаларда 19 та тикувчилик цехлари ташкил этилиб, 585 нафар аёллар ва ёшлар бандлиги таъминланди.Амалга оширилган ишлар натижасида “Темир дафтар”даги 2 264 та оилалардан 2 107 тасининг розилик хатларига асосан дафтардан чиқарилди.

Бугунги кунда “Темир дафтарда” қолаётган 157 та оиланинг 776 нафар оила аъзоларини даромадларини ошириш, моддий ва маънавий кўмак бериш ишлари давом эттирилмоқда.

“Ёшлар дафтари”га киритилган 6 956 нафар ёшлардан 6 824 нафари дафтардан чиқарилди.

Шаҳарда келгуси 2022 йилда бундан-да аҳамиятли вазифалар амалга оширилиши режа қилинган. Жумладан, Президентимизнинг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарори асосида Наманган шаҳрида “ҳоким ёрдамчиси” лавозимига иқтисодий ва инвестиция комплексларига кирувчи ва бошқа идоралардан 107 нафар раҳбар ходимлар танлаб олинди.

Улар маҳаллалардаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш орқали тадбиркорликни ривожлантириш, ихтисослашув ва меҳнат ресурсларини инобатга олган ҳолда, уни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш чораларини кўрадилар.

2022 йилда “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали аҳоли бандлигини таъминлашда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 130,0 млрд.сўмлик имтиёзли банк кредитлари ҳисобидан 5,5 минг нафар аҳоли бандлиги таъминлаш, “Бандликка кўмаклашиш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 628 нафар фуқароларга 2,7 млрд.сўм субсидия ажратиш, аҳолини биринчи навбатда ёшлар ва аёлларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун 1,3 млрд.сўм стипендиялар тайинлаш, 2,5 минг нафар фуқароларни ташкилий тартибда хорижга ишлаш учун юбориш, ҳудудий инвестиция дастури доирасида иқтисодий ўсиш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган ҳамда бюджетга тушумларни кўпайтирадиган умумий қиймати 1,8 млрд.сўмлик (1,07 млрд.сўм ўз маблағи, 179,1 млрд.сўм банк кредити, 1,4 минг.АҚШ долл хорижий кредит линияси ва 33,5 минг.АҚШ долл хорижий инвестициялар) 182 та инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 11,2 минг та янги иш ўринлари яратилади.

Наманган шаҳрини аҳолиси яқин истиқболда 1,0 млн.нафарга етишини ҳисобга олган ҳолда алоҳида хизмат Дастури ишлаб чиқилади. Унга кўра, Наманган шаҳридаги “ASR STEEL GROUP PLYUS” МЧЖ томонидан 20,0 минг. метр квадрат майдонда 350 та савдо дўконларини ўз ичига олган умумий қиймати
107,5 млрд.сўм бўлган “Замонавий Савдо комплексини ҳамда авто тураргоҳ қуришни ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 750 та янги иш ўринлари, ўзининг брендга эга бўлган “Корзинка” тармоғи “ART SOFT MALL” томонидан 10,0 минг. квадрат метр майдонда қиймати 5,0 млн.доллар бўлган 3 қаватлик савдо дўкони, бутиклар ва замонавий савдо шахобчалари ва Food court лойиҳалари амалга оширилмоқда ва натижада 200 та иш ўринлари яратилади.

Бундан ташқари, 2022 йилда шаҳримиздаги мавжуд “Даштбоғ” ва “Баркамол авлод” кичик саноат зоналарида умумий қиймати 346,0 млрд.сўм бўлган 68 та лойиҳаларни амалга оширилади.

Сессиядан сўнг шаҳар ҳокими журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказди.

Санжарбек ҲАМИДОВ, Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган сурат.