Наманган шаҳрида янги оилавий поликлиника қурилади

Наманган шаҳрида  янги оилавий поликлиника қурилади

Наманган шаҳрининг Ҳасанобод массиви "Келажак тонги" маҳалласида 250 қатновли оилавий поликлиника қурилиши ишлари бошланди.

- Маҳалламиз ва унга ёндош ҳудуд аҳли тиббий хизмат олиш учун шаҳар марказига, 4-5 километр масофани босиб ўтиб боришарди.  Бундай муасасса қарийб ўн мингдан ортиқ аҳолига эга ҳасанободликлар учун орзу эди. Бу бунёдкорлик барчамизни шод этмоқда, - дейди маҳалла раиси Улуғбек Нажмиддинов.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султанов ушбу иш бошида турган қурувчиларга жараёнда сифат ва пухталик муҳим эканлигини таъкидлади.  Бунёдкорлик ишларида жадал суръатни таъминлаш бўйича тавсия берди.

Наманган вилоят медиа департаменти