Наманган шаҳридаги марказий кўчаларини таъмирлаш учун 107,2 млрд.сўмлик ишлар амалга оширилади

Наманган  шаҳридаги марказий кўчаларини таъмирлаш учун 107,2 млрд.сўмлик ишлар амалга оширилади

Наманган вилояти «Нодирабегим» номидаги ахборот кутубхона марказида вилоят автомобил йўллари бош бошқармасининг матбуот анжумани ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг Ўринбосари Саидаҳмад Султанов, бошқарма бошлиғи Акрамжон Ҳамдамов иштирок этди. Анжуманни вилоят ҳокимининг матбуот котиби Фарходжон Мамадалиев олиб борди.

Анжуманда вилоят миқёсида йўл қурилиши бўйича амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишлар, бунёдкорликларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш керакки сўнги йилларда Наманган шаҳар марказий кўчаларини таъмирлаш ишлари доирасида 73,5 млрд.сўмлик ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Наманган шаҳрининг Ҳамроҳ кўчасида 21,7 млрд.сўмлик,

Марғилон кўчасида 24,0 млрд.сўмлик, Қодир Отамирзаев кўчасида 27,8 млрд.сўмлик ишлар амалга оширилди.

Биргина Наманган шаҳрининг марказий кўчаларида амалга

оширилиши режалаштирилаётган ишлар кўлами кенг.

Жорий 2021 йилда Наманган шаҳар марказий кўчаларини таъмирлаш ишлари доирасида  37,5 км узунликдаги 107,2 млрд.сўмлик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Анжуман доирасида пресс-тур ташкилланиб, журналистлар иштирокида асфальтлаш ишлари олиб борилаётган "Бунёдкор" маҳалласи,  Марғилон, Қодир Отамирзаев ҳамда Амир Темур кўчалари ўрганилди. Ҳудудлардаги ишлар тўғрисида оммага батафсил маълумотлар тақдим этиш учун фоторепортажлар, лавҳалар, материаллар тайёрланди.