«Наманган сув таъминоти» корхонаси янги ташаббус билан чиқди

«Наманган сув таъминоти» корхонаси янги ташаббус билан чиқди

Аҳолига сифатли хизмат кўрсатишда, ичимлик сувига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш мақсадида “Наманган сув таъминоти” МЧЖ шаҳар бўлими томонидан ички имкониятлар ҳисобидан маҳаллаларга тармоқлар тортилиб, янгиланиб, реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Ташкилот маблағлари эвазига шаҳримизнинг 6 та маҳалласи “Олтитош”, “Бўстон”, “Ғунча”, “Янги ҳаёт”, “Янгиобод” ва “Амир Темур” маҳаллаларининг ички кўчалари, янги ташкил этилган участка ҳудудларининг салкам 4 километрига тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Айни шундай тармоқ тортиш ишлари келгусида маҳаллий бюджет ҳисобидан 4 та маҳаллалар – “Яккасада”, “Яккатут”, “Курашхона”, “Янги ҳаёт” МФЙ ларда умумий ҳисобда 15,8 километр ҳудудларда олиб борилади.

Тизим раҳбарларидан тортиб оддий техник ходимлар томонидан ҳам давлатимиз раҳбарининг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилсин” деган чақириқларидан келиб чиққан ҳолда аҳолига хизмат кўрсатилмоқда. Айниқса, аҳоли вакиллари томонидан тармоқдаги носозликлар бўйича билдирилган эътирозлар, мурожаатлар зудлик билан ўрганилади. Муаммони ҳал этиш учун техник бригада гуруҳи жойларга чиқарилиб, мазкур жараён ўз ўрнида бартараф этилади.

 

Дилбар АБДУЛЛАЕВА, «Наманган сув таъминоти» МЧЖ шаҳар филиали 
аҳоли истеъмолчилар сектори раҳбари