Наманган ва Санкт-Петербург ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

Наманган ва Санкт-Петербург ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

2 декабрь санаси – Наманган халқаро аэропортига Россиянинг “Smartavia” авиакомпанияси ҳаво кемаси илк маротаба мунтазам парвозини амалга оширди.

Ушбу рейс “Boeing-737” русумли ҳаво кемаси орқали Санкт-Петербург – Наманган - Санкт-Петербург йўналишида парвоз этади. 

Авиакомпания ҳафтанинг ҳар Пайшанба куни  Санкт-Петербург-Наманган-Санкт-Петербург йўналишида доимий парвозларни амалга оширади.

Маълумот учун, «Smartavia» авиакомпанияси Наманганга бугунга қадар фақат чартер рейсларини амалга ошириб келган.

IATA (Халқаро ҳаво транспорти Ассоциацияси) 2021/2022 қиш мавсуми парвозлар жадвалига мувофиқ, бугунги кунда Россия Федерациясининг 3 та авиакомпанияси Наманганга мунтазам парвозларни амалга оширади ("S7 Airlines",  "Ural Airlines", "Smartavia").