Наманган вилоятида овоз берган сайловчилар сони 50 фоизга етди

Наманган вилоятида овоз берган сайловчилар сони  50 фоизга етди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи  6-Наманган округ сайлов комиссиясида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг  бўлиб ўтди. Уни комиссия раиси Собитхон Турғунов олиб борди.

Брифингда таъкидланганидек, вилоятдаги 831 та сайлов участкасида эрталаб соат 8.00дан овоз бериш жараёнларида соат 14.00га қадар сайловчилар рўйхатига киритилган 1 миллион 655 минг 648 нафар сайловчининг 811 минг 715 нафари ёки 49,3 фоизи овоз беришда иштирок этди.

Наманган вилоятининг 14 та ҳудудида намунавий тарзда танлаб олинган 14 та сайлов участкасига ўрнатилган видеокузатув камералари орқали сайлов участкаларидаги жараёнлар тўғридан-тўғри  намойиш этилмоқда.

Шаҳар ва туманлардаги овоз бериш билан боғлиқ жараёнларни халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан ташриф буюрган халқаро кузатувчилар, шунингдек, сиёсий партиялар ва аккредитациядан ўтган журналистлар кузатиб боришмоқда. Сайлов жараёнлари карантин талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ташкил этиган.

Айни пайтда овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.