Наманганда амалга оширилган «One million uzbek coders» лойиҳаси 21640 иштирокчини қамраб олди

Наманганда амалга оширилган «One million uzbek coders» лойиҳаси  21640 иштирокчини қамраб олди

Ҳозирги кунда Наманган вилоятидаги 711 та умумтаълим мактабларига оптик тола тармоқлари тортилган. Тизимидаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларини “One Million Uzbek Coders” (“Бир миллион ўзбек дастурчилари”) лойиҳаси доирасида шиддаткор тараққиёт асри одимларига мувофиқ тобора талаб ортиб бораётган ахборот технологиялари бўйича мутахасисиликларга ўқитиш ва мазкур соҳага қизиқиш ҳамда иштиёқларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда 2020 - 2021 ўқув йили учун 205 та умумтаълим мактабидан жами 4446 нафар ўқувчи ва ўқитувчи танлаб олинган.

  Лойиҳа иштирокчилари ўқув йили давомида тўртта йўналиш; маълумотларни таҳлил қилиш (Data - analytics), Андроид платформасида ишланмалар яратиш, FrontEnd ва fullstack  ишлаб чиқиш курсарига жалб этилиши кўзда тутилган. Лойиҳада иштирок этиш учун 21640 нафар ўқитувчи ва ўқувчи тизимдан рўйхатдан ўтган бўлса, шундан 12445 нафари йўналишлар бўйича сертификатларни қўлга киритдилар. Ўқувчиларнинг иқтидори, энг кўп ва фаол иштирок этган ўқитувчиларнинг ТОП - 100 талигини аниқлаш танловида эса Наманган вилоятидан 14 нафар ўқитувчи  ғолибликни қўлга киритди.

Уларнинг ҳар бири  4 460 000 сўмдан бир марталик мукофот пуллари билан тақдирландилар. Наманган  шаҳридаги 52-умумтаълим мактабининг  информатика фани ўқитувчиси Аида Амирова 2021 йил январь ойида бошланган  “One Million Uzbek Coders” лойиҳаси доирасида “Ўқитувчиларнинг профессионал ютуқларини аниқлаш ва эътироф этиш, шунингдек таълим жараёнида инновацион технологияларидан фойдаланишга ундаш” йўналишида ғолиб бўлиб, 1500 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот эгасига айланди.

 

Наманган вилоят халқ таълими
бошқармаси Ахборот хизмати