Наманганда Elobod City турар-жой массиви қад кўтармоқда

Наманганда Elobod City турар-жой массиви қад кўтармоқда

Икки ой аввал Элобод маҳалласидаги ушбу ҳудуд текис ер эди.  Ҳозирда бу жойда 12 та 15 қаватли уйлардан иборат Elobod City турар-жой массиви қад кўтармоқда.

«Бизнинг ширкат Европада ҳам қатор лойиҳаларни амалга оширган.  Германияда турар-жой массивлариеи қурганмиз.  Тўқсон кунда битта 15 қаватли турар-жойни қуриб биказиб эгасига топширамиз.  Ҳозир иккита қурилишда томга чиқдик,  кейинги ойда хонадонларни эгаларига топширамиз.  Яна икки уйни икки қаватга кўтариб қўйдик.  Май ойига лойиҳани тўла якунлаймиз»,  - дейди лойиҳа бош меъмори Йилмаз Аксой.

Дарҳақиқат,  ишлар жадал.  Суръат тез.  Шунга монанд равишда пухталик ва сифат ҳам ўз ўрнида.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган сурат.