Наманганда илк 16 қаватли турар-жой комплекси қурилишига старт берилди

Наманганда илк 16 қаватли турар-жой комплекси қурилишига старт берилди

Давлатобод тумани Юксалиш массивида бунёд этилаётган  иккита 16 қаватли 96 хонадонли турар-жой биноларига пойдевор қуйилди.

- Лойиҳалаш ишлари узоқ давом этди. Ҳозиргача катта хажмда ер ишлари бажарилди. Пойдеворнинг умумий баландлиги олти метрга тенг. Қурилиш ишлари вилоятнинг етакчи бунёдкорлари «Дегрез қурилиш» томонидан амалга оширилмоқда,  - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султанов.

Маросимда Наманган шаҳар ва Давлатобод туман ҳокимлари - Ғофиржон Жамалов, Анвар Тожирмирзаев, нуронийлар,  жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Наманган вилоят медиа департаменти