Наманганда «Картинг» бўйича Ўзбекистон биринчилиги якунланди

Наманганда «Картинг» бўйича Ўзбекистон биринчилиги якунланди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгашининг календар режасига асосан 22-25 апрель кунлари Учқўрғон туман Ўқув спорт техника клубига қарашли КАРТАДРОМда  Ёшлар ўртасида КАРТИНГ бўйича Ўзбекистон Биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

 Мусобақада Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жами 80 нафардан иборат 8 ёшдан бошлаб ва ундан юқори бўлган (шундан 5 нафар қизлар) спортчилар двигатель ҳажми 50, 61.5, 125, 250 см/куб бўлган КАРТИНГ пойгаларида иштирок этдилар.

 Финал мусобақасининг якуний натижаларига кўра 1-ўринни Тошкент шаҳри жамоаси, 2-ўринни Наманган вилояти жамоаси ва 3-ўринни Сирдарё вилояти жамоаси эгалладилар. Ғолибларга "Ватанпарвар" ташкилотининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

 Тадбирда ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ва  ОАВ ходимлари иштирок этдилар.