Наманганда «Картинг пойгаси» бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди

Наманганда «Картинг пойгаси» бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топганлигининг 30 йиллигига бағишлаб Наманган вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2021 йил календарь режасига асосан “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Учқўрғон туман ўқув спорт техника клубига қарашли КАРТАДРОМда “Картинг пойгаси” бўйича очиқ вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

“Картинг пойгаси” бўйича очиқ вилоят биринчилиги мусобақасида Тошкент шаҳри, Наманган ВТва АСТМ ва туман ЎСТКларидан иборат  13 та  жамоадан  52 нафар спортчилар, 20 нафар ҳакамлар, 20 нафар мураббий ва вакиллар иштирок этдилар. Спортчиларнинг 47 нафари ўғил болалар бўлса, 5 нафари қизларни ташкил этади. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра Уйчи туман ЎСТК жамоаси фахрли 1-ўринни, Наманган туман ЎСТК жамоаси фахрли 2-ўринни ва ВТ ва АСТМ жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллади. Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Ғолибларга "Ватанпарвар" ташкилотининг эсдалик совғалари, медаллари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган сурат.