Наманганда халқаро мусобақа чемпионлари ва уларнинг мураббийлари муносиб эътироф этилди

Наманганда халқаро мусобақа чемпионлари ва уларнинг мураббийлари муносиб эътироф этилди

Жорий йилнинг 4-11 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида ўтказилган биринчи МДҲ давлатлари ўйинларида Пневматик қуролдан ўқ отиш йўналишида 1-ўринни эгаллаб, олтин медальга, шунингдек, жорий йилнинг 10-20 сентябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида ўтказилган “XIV Осиё Чемпионати” мусобақасида фахрли 2 ва 3-ўринни эгаллаб, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган – Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг ўқ отиш спорт секцияси аъзоси Муҳаммад Камалов, шу билан биргаликда, ўтказилган “XIV Осиё Чемпионати” мусобақасида фаол иштирок этиб, 4-ўринни эгаллаган Наманган вилояти кенгашининг ўқ отиш спорти секцияси аъзоси Тарасова Алиналар ҳамда уларнинг мураббийлари Муҳаббат Кондакова ва Вадим Кондаковлар “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят кенгашининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган сурат.