Наманганда коронавирусга қарши рейдлар кучайтирилмоқда

Наманганда коронавирусга қарши рейдлар кучайтирилмоқда

Сўнги кунларда юртимизда коронавирус кўрсаткичи кескин юқорилаб бораётганидан келиб чиқиб, Наманган шаҳри ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан шаҳар ҳудудидаги ресторан, кафе, бар, ошхона, тўйхона, тунги диско клублар ҳамда одамлар тўпланадиган савдо хизмат кўрсатиш жойлари соат кечки 20-00 дан сўнг расмий огоҳлантирилиб, беркитилмоқда. 
Бир неча бор огоҳлантиришга қарамай, “Бобуршоҳ” кўчасида жойлашган “Манти хона” кафеси карантин қоидаларига зид равишда бир неча фуқарога хизмат кўрсатаётгани фош бўлди. Қонун бузилишига йўл қўйган тунги ресторан ва кафелар масъулларига нисбатан МЖТКнинг 54-модда 2 -қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, чора кўрилди.

Феруза ОТАХОНОВА,
«Постда» мухбири