Наманганда кураш бўйича ўсмирлар ўртасида вилоят прокурори кубоги ўтказилди

Наманганда кураш бўйича ўсмирлар ўртасида вилоят прокурори кубоги ўтказилди

Наманган шаҳар Давлатобод туманидаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида кураш бўйича ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказилди. Ёшларни олимпия ва миллий спорт  турларига жалб қилиш,  улар ўртасида соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб қилиш, “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мусобақада 2004 - 2006 йилларда туғилган  120 нафарга яқин йигит-қизлар, шунингдек Меҳрибонлик уйининг 26 нафар тарбияланувчиси вилоят прокурори соврини учун гиламга чиқдилар.

Ўғил болалар ўртасида 50, 55, 60 кг. ва қизлар ўртасида 44, 48,  52 кг. вазн тоифасида қизғин ва муросасиз кечган вилоят очиқ биринчилиги ёшларни жисмонан янада тоблаш ва чиниқтиришда синов майдонига айланди.

Мусобақа якунида ғолиб спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси
Ахборот хизмати