Наманганда яна бир спорт мусобақа ўтказилди

Наманганда яна бир спорт мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши ташаббуси билан Наманган шаҳрида  ёшлар ўртасида ўқ отиш бўйича Ўзбекистон кубоги 2 - босқичи мусобақаси якунланди. Мусобақада Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жами 129 нафар спортчилар (62 нафар ўгил болалар, 50 нафар қиз болалар ва 17 нафар жамоа вакиллари) иштирок этдилар. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра 1-ўринни Тошкент вилояти жамоаси, 2-ўринни Наманган вилояти жамоаси ва 3-ўринни Андижон вилояти жамоаси эгалладилар.

Ғолибларга «Ватанпарвар» ташкилотининг эсдалик совгалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди. Тадбирда Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Жамалов, Наманган вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Ботиржон Нуриддинов, «Ватанпарвар»  ташкилоти вилоят кенгаши раиси Аҳмаджон Аълаходжаев хамда тизим ташкилот рахбарлари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.