Наманганда юрак қон-томир касалликлари манзилли скрининг текширув ҳафталиги ўтказилмоқда

Наманганда юрак қон-томир касалликлари манзилли скрининг текширув ҳафталиги ўтказилмоқда

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида  шу йил 9 ноябрь куни юрак қон-томир касалликларинининг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Наманганда Юртбошимиз мазкур  йиғилишда белгилаб берган устувор вазифалар ижросини таъминлашга изчил киришилди. Таҳлилларга кўра, 30-70 ёшдаги аҳоли ўртасида ўлим ҳолатларининг 53 фоизи юрак қон-томир касалликларига тўғри келар экан.  Сўнги беш йилликда бундай каслликлар 20 фоизга, жумладан ёшлар орасида ҳам кўпайган. Умуман. 4 миллионга яқин аҳоли орасида юрак қон-томир касалликлари аниқланган бўлиб, умумий аҳолининг 12 фоизини такил этади. Наманганда ҳам бу турдаги касалликлар ҳамюртларимиз ҳаётига таҳдид солмоқда.

Вилоятда юрак қон-томир касалликларининг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш бўйича янги тизим жорий этилди. Душанбадан бошланган юрак қон-томир касалликлари  скрининг текшируви ҳафталиги  фикримиз далилидир. Ҳафталикка вилоятдаги барча даволаш-профилактика муассасаларининг шифокорлари жалб қилинган. Бугун бирламчи тиббий-санитария - ёрдами муассасаларида “Тонометрия куни” ўтказилмоқда. Бу жараён ҳафталикда муҳим ўрин тутади. Чунончи, 40 ёшдан ўтган фуқаролар манзилли скрининг текширувларига чорланади. Уларнинг қон босими ўлчанади ва уларнинг соғлиғи ҳақидаги маълумотлар ягона электрон реестрига киритилади. Келгусида юрак қон-томир касалликлари аниқланган  беморларни тизимли соғломлаштириш ишлари олиб борилади.

-  Мазкур тадбир ижтимоий аҳамиятга эга эканлиги билан ғоят муҳимдир,-дейди Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали директори, тиббиёт фанлари номзоди Солижон Мўминов. – Манзилли скрининг текширувлари вилоятимиздаги аҳоли ўртасида юрак қон-томир касалликлари қай даражадалиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўламиз ва соғломлаштириш ишларини шаклланган реестр асосида олиб борамиз.

     Эзгу ният билан бошланган хайри тадбир нафақат саломатлик кўрсаткичларини мукаммаллаштиришга, балки аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишга ҳам турки бериши  ҳам кўзда тутилган. Чунки, ҳудудларда олиб борилаётган амалий ишлар баробарида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш мақсад қилиб олинган. Бу саъй-ҳаракатлар доирасида оилавий поликлиникаларда ва оилавий шифокорлик пунктларида “Гипертониклар мактаби”, “Соғлом турмуш тарзи хоналари” ва бошқа тиббий тарғибот воситалари шакллантирилади. Уларда тўғри овқатланиш, кўпроқ пиёда юриш ва соҳлиққа эътиборли бўлиш юзасидан маслаҳатлар бериб борилади. илоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов ва Республика кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиали директори Солижон Мўминовлар ҳафталик доирасида Наманган тумани маҳаллаларида ташкил этилган скрининг текширувлари боришини назорат қилиб туришибди.