Намангандаги балиқчилик хўжалигида балиқ боқишга мўлжалланган 6 та сунъий кўл ташкил қилинди

Намангандаги балиқчилик хўжалигида балиқ боқишга мўлжалланган 6 та сунъий кўл ташкил қилинди

Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги “Ифтихор Заҳро” балиқчилик хўжалигида балиқ боқишга мўлжалланган 6 та сунъий кўл ташкил этилган. 

55 гектар майдондаги ушбу кўлларга эрта баҳорда 5 хил турдаги балиқ чавоқлари ташланган бўлиб, йилига 400 тонна балиқ етиштирилади. Хўжаликда 13 нафар киши иш билан таъминланган.

Балиқ инсон организмини тозаловчи, суяк ва тишларни мустаҳкамловчи шифобахш таом сифатида қадимдан севиб истеъмол қилинади. Айниқса, тез ҳазм бўлиши ва парҳезбоплиги балиқнинг қийматини янада оширади. Балиқ гўшти таркибида жуда кўп витамин ва микроэлементлар мавжуд. Ушбу маҳсулотни истеъмол қилишнинг минимал меъёр миқдори бир йилда бир киши учун 12 килограммни ташкил қилади.

Мингбулоқда 128 та балиқчилик фермер хўжаликлари мавжуд. Улар тасарруфидаги 2050 гектарли ҳавзаларда бу йил 6400 тоннадан ортиқ балиқ етиштириш мўлжалланган.