Намангандаги олий таълим муассасаларига жорий йилда неча нафар талаба қабул қилинади?

Намангандаги олий таълим муассасаларига жорий йилда неча нафар талаба қабул қилинади?

Вилоят Касаба уюшмалари Федерацияси фаоллар залида жорий йил тест имтиҳонларини юқори савияда ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Жорий йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва Наманган вилоятида 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовларини ўтказиш мақсадида  4 та очиқ майдонлар ва 10 та ёпиқ бинолар танлаб олинган.

Вилоятда тест синовларини ўтказиш учун 4320 ўринли 4 та очиқ стадионлар танлаб олинган. Очиқ майдонларининг ҳар бирида 36 тадан жами 144 та гуруҳ фаолият олиб боради. 

 Ёпиқ майдонлар учун 3030 ўринли 10 та ёпиқ бинолар танлаб олинган. Ёпиқ биноларда жами 101 та гуруҳ фаолият олиб боради. 

2021/2022 ўқув йили учун Республикадаги олий таълим муассасалари ва вилоятдаги 3 та олий таълим муассасаларига кундузги, сиртқи ва кечки таълим йўналишларига Наманган вилоятида тест топширувчи абитуриентлар сони 118561 нафарни ташкил этиши кутилмоқда.

2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси асосида  бакалаврлар тайёрлаш бўйича: кундузги таълим шаклига – 113 530 нафар, сиртқи таълим шаклига – 37 675 нафар, кечки таълим шаклига – 6 550 нафар; магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 900 нафар; филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлар бўйича – 500 нафар этиб тасдиқланди.

2021/2022 ўқув йили учун Наманган вилоятидаги 3 та олий таълим муассасаларининг бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакллари учун давлат буюртмаси параметрлари жами 8625 нафарни ташкил қилиб, (ўтган йилига
7850 нафарни) шундан 1400 нафари давлат гранти, 7225 нафари тўлов-контракт асосида қабул қилиш режалаштирилган, бу кўрсаткич ўтган ўқув йилига нисбатан 775 нафарга (10 %)га ошган.

Шундан, Наманган давлат университетига давлат буюртмаси парамертлари кундузги таълим шакли учун 2475 нафар (605 нафар давлат гранти, 1870 нафар тўлов-контракт), сиртқи таълим шакли учун 1175 нафар, кечки таълим шакли учун 450 нафар;

Наманган муҳандислик-қурилиш институтига давлат буюртмаси парамертлари кундузги таълим шакли учун 1650 нафар (400 нафар давлат гранти, 1250 нафар тўлов-контракт), сиртқи таълим шакли учун 650 нафар;

Наманган муҳандислик-технология институтига давлат буюртмаси парамертлари кундузги таълим шакли учун 1675 нафар (395 нафар давлат гранти, 1280 нафар тўлов-контракт), сиртқи таълим шакли учун 550 нафар этиб этиб тасдиқланди.

2021/2022 ўқув йили учун вилоятидаги 3 та олий таълим муассасаларининг давлат буюртмаси параметрлари магистрлар тайёрлаш бўйича жами 594 нафарни ташкил қилиб, шундан
407 нафари давлат гранти, 187 нафари тўлов-контракт асосида қабул қилиш режалаштирилган.

Шундан, Наманган давлат университетига давлат буюртмаси асосида магистрлар тайёрлаш бўйича 295 нафар
(160 нафар давлат гранти, 135 нафар тўлов-контракт),

Наманган муҳандислик-қурилиш институтига давлат буюртмаси парамертлари магистрлар тайёрлаш бўйича 151 нафар (129 нафар давлат гранти, 22 нафар тўлов-контракт)

Наманган муҳандислик-технология институтига давлат буюртмаси парамертлари магистрлар тайёрлаш бўйича 148 нафар (118 нафар давлат гранти, 30 нафар тўлов-контракт) этиб тасдиқланди.

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган  давлат гранти асосида қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча 2000 та давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилган бўлиб, шундан 165 таси Наманган вилояти учун ажратилган.

2021/2022 ўқув йили қабулида абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 22 июнидан 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) бўлган муддатда ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) орқали амалга оширилади.

Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида олий таълим муассасалари ва бакалавриат таълим йўналишларини танлашда қўйидаги тартибда танловда иштирок этишга рухсат белрилди;

абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 та бакалавриат таълим йўналишларини танлаш ҳуқуқи берилди.

Абитуриентга рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган 5 та бакалавриат таълим йўналишида дастрлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш устуворлигини белгилаш бўйича қўшимча имконият яратилди.