Наманганга хорижий кузатувчилар келиши давом этмоқда

Наманганга хорижий кузатувчилар келиши давом этмоқда

Юртимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнлари қизғин кечмоқда. Шунинг учун хорижий кузатувчилар келиб, бу кампаниянинг боришини ўрганмоқдалар. Бугун 5-октябрда МДҲ давлатлари сайловларини кузатиш миссияси штаби бошлиғи Евгений Козяк вилоятимизга ташриф буюрди. У Наманган шаҳридаги сайлов участкаларида бўлиб, сайловчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди, комиссия аъзолари ва турли қатламдаги сайловчилар билан суҳбатлашди.

Евгений Козяк 6-Наманган округ сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғунов билан учрашиб, ўзаро фикр алмашди. Сайлов участкаларидаги шароитлардан мамнунлигини билдирди. Айниқса, сайлов округида яратилган техник, услубий қўлланмалар сайлов жараёнлари масъуллари учун ниҳоятда қимматли эканлигини изҳор этди.   Наманганда сайлов кунига тайёргарлик жараёнлари демократик асосда олиб борилаётганини алоҳида эътироф этди.

—Мен Ўзбекистонда саккизинчи маротаба сайловларда иштирок этишим. Бу галги халқ томонидан ўтказилаётган шаффоф сайлов нафақат Ўзбекистон, балки Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакаталари ва халқлари учун ҳам аҳамиятлидир,— дейди Е. Козяк.

Учрашув давомида у журналистларнинг саволларига жавоб берди.