Наманганлик 61 нафар фидойиларга кўкрак нишонлари топширилди

Наманганлик 61 нафар фидойиларга кўкрак нишонлари топширилди

«Сиз намунали фаолиятингиз билан барчага ўрнаксиз. Аҳоли  саломатлигини муҳофаза қилиш, илм-фан, маданият ва спортни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқдасиз.  Касб байрамингиз ва эътироф муборак!», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этиб, 61 нафар соҳа фидойиларига кўкрак нишонларини топширди.

Шунингдек,  тадбир давомида «Энг яхши сектор раҳбари», «Энг яхши маҳалла раиси»  «Касаба уюшмалари Федерацияси лауреати» совриндорларини тақдирландилар.

Маълумот ўрнида,  2018-2020 йилларда Федерация ташаббуси билан уй-жойлари яроқсиз ҳолга келиб қолган 420 та хонадон таъмирланди, 55 та эҳтиёжманд оилалар учун уйлар қурилиб, бепул берилди.

 Байрам арафасида тараққий этиб бораётган давлатимиз ривожига ҳисса қўшаётган ҳар бир жонкуяр ҳамюртларимиз меҳнати эътирофи  иштиёқни янада оширди.