Наманганлик олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар Nexia-3 автомобили билан тақдирлади

Наманганлик олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар Nexia-3 автомобили билан тақдирлади

Токио-2020 олимпия ва паралимпия ўйинларида иштирок этиш йўланмасини қўлга киритган, шунингдек Жаҳон ва Осиё чемпионатларида муносиб иштирок этиб юқори натижаларни қўлга киритган наманганлик спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов олимпиадада иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган боксчи Шаҳноза Юнусова ва ўқ отиш спорти вакиласи Муҳтасар Тоҳироваларни юксак натижа билан қутлаб, Nexia-3 автомобили билан тақдирлади.

Шунингдек, Осиё ва Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларни қайд этган спортчиларга пул мукофотлари тақдим этилди.

Тадбирда сўз олган Туризм ва спорт вазири ўринбосари Авазбек Каримов Наманган вилояти раҳбарига спорт ривожига қўшган хиссаси учун «Спорт аълочиси» кўкрак нишонини топширди.

Наманган вилояти
Туризм ва спорт бош бошқармаси ахборот хизмати.