Наманганлик ёшлар Ўзбекистон чемпиони бўлишди

Наманганлик ёшлар Ўзбекистон чемпиони бўлишди

20-23 май кунлари Навоийда ўтказилган спортнинг техник ва амалий турлари таркибига кирувчи "Ракетомодель"  спорти бўйича Катталар ва Ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида Наманган вилояти терма жамоаси спортчилари 4 та олтин, 3 та кумуш медални қўлга киритиб, бош совринни гуллар шаҳрига олиб келишди.

Таъкидлаш жоизки,  Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган мусобақада 11 вилоятдан 96 нафар спортчи иштирок этди.

Кучли учликни Бухоро ва  Сирдарё вилояти жамоалари якунлаб беришди.

Медиа Департамент