Наманганликларга “ватанпарвар”нинг эсдалик нишони топширилди

Наманганликларга “ватанпарвар”нинг эсдалик нишони топширилди

Маълумки, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январ - Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан мамлакатимизда «ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ»  ўтказилмоқда.

Мазкур ойлик доирасида 30 ёшга тўлган “Ватанпарвар” ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳақиқий кўмакчисига айланганига яна бир гувоҳ бўлмоқдамиз. Ташкилот минглаб ёшларни турли касбларга тайёрлашда, уларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳамда спортнинг техник ва амалий турларига жалб этишда, шунингдек, мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Бу жараёнда «Ватанпарвар»нинг чинакам ҳамкорига айланган Намангандаги бир қатор ташкилотларнинг ходимлари бугун тантанали тадбирда муносиб тарзда тақдирланди. 

“Ватанпарвар” ташкилотининг ҳодимлари ва фаҳрийлари ҳам рағбатлантирилган тантанада Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши раисининг буйруғи билан тасдиқланган иловага асосан, бир қатор ҳамкор ташкилотларнинг раҳбарлари ва ходимларига “ "Ватанпарвар" ташкилотига  30 йил” эсдалик белгиси, шунингдек,  “Ватанпарвар” ташкилоти ходими ва фаҳрийсига “Спорт фаҳрийси” кўкрак нишонлари ҳамда фахрий ёрлиқлари топширилди.

Санжарбек Ҳамидов.