НамДУнинг илк элчиси тайинланди

НамДУнинг илк элчиси тайинланди

Наманган Давлат университети қошида ташкил этилган “Пресс-клуб”нинг навбатдаги давра суҳбати ўтказилди. Мазкур давра суҳбатининг бу галги меҳмони Америка Қўшма Штатларининг Иллинойис университети докторанти Икромжон Тўхтасинов бўлди.

 “Олий таълимда кредит-модуль тизими: Халқаро тажриба ва амалиёт” мавзусида ўтказилган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бир қаторда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, кредит-модуль тизими ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. Икромжон Тўхтасиновга «Наманган Давлат университетининг фахрий элчиси» ишонч ёрлиғи топширилди.

Шунингдек, тадбир давомида Наманган Давлат университети ректори Турғунов Собитхон Тошпўлатовичга «Халқаро Амир Темур» хайрия жамоат фондининг эсдалик нишони тақдим этилди. География йўналиши талабаси томонидан тайёрланган лойиҳа учун Инновация вазирлиги томонидан “3-Д принтер” такдим этилди, қолаверса, Норин туманидаги мактабларга оптика лаборатория жиҳозларини етказиб беришни йўлга қўйиш мақсадида Наманган Давлат университетининг физика факультетига 1 миллиард сўм маблағ ажратилди. Музокаралардан сўнг келгуси режалар тузилиб, янги ўқув йилидан бошлаб талабаларга АҚШнинг Иллинойис университети профессор-ўқитувчилари, хусусан, докторант Икромжон Тўхтасинов томонидан онлайн маърузалар, маҳорат дарслари ўтилиши келишиб олинди.