Норин тумани ҳокимининг мурожаати тингланди

Норин тумани ҳокимининг мурожаати тингланди

Халқ депутатлари Норин туман Кенгашининг 33-сессияси бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Дилмурод Қодировнинг 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йил учун белгиланган истиқболли режалари тўғрисидаги мурожаати тингланди.

Туман ҳокими жорий йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар бўйича батафсил маълумот берар экан,  марказий ва ички йўлларга асфальт ётқизиш ва таъмирлаш, ижтимоий соҳа объектлари моддий базасини мустаҳкамлаш ҳамда мукаммал таъмирлаш каби ишларга муайян маблағлар йўналтирилганини таъкиб ўтди.

Жумладан, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида жорий йилда ҳудудий инвестиция дастурига асосан умумий қиймати 134,0 млрд. сўм бўлган 77 та лойиҳа ишга туширилиб, бунинг натижасида 984 та янги иш ўринлари яратилган.

Туманда жорий йилнинг ўтган 10 ой давомида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,2 фоизга, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 115,7 фоизга, чакана савдо айланмаси 112,4 фоизга, қурилиш ишлари хажми 118,8 фоизга ҳамда жами хизматлар хажми 119,4 фоизга ўсган.

Ўтган январ-октябр ойлари учун бюджед даромадлари режаси 75,4 млрд. сўм белгиланган бўлса, амалда  84,1 млрд.сўм ёки 8,7 млрд. сўм  бюджетга қўшимча маблағлар ундирилган.

Шунингдек, маҳаллий бюджет даромадлари режаси белгиланган 40,0 млрд. сўм ўрнига 44,2 млрд.сўм, яъни 4,1 млрд.сўм  ортиғи билан бажарилиши таъминланган.

Тадбиркорларни ҳар-томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имкониятларни яратиб бериш ҳисобига туманда ўтган давр мобайнида 318 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, фаолиятлари йўлга қўйилиб, аҳоли бадлигини таъминлаш мақсадида 3610 нафар фуқаронинг  бандлиги таъмиланган.  Шунингдек, 3 ойлик қисқа муддатли ўқув курсларида 912 нафар ишсиз фуқаролар касбга ўқитилиб, малакаси оширилди, - деди туман ҳокими ўз мурожаатида. - 1441 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Бандликка кўмаклашиш  давлат  жамғармаси маблағлари ҳисобидан 185 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга 621,2 млн. сўм субсидия маблағлари ажратилиб, хонадонларида иссиқхона қуриб берилди. Мазкур жамғарма маблағлари ҳисобидан 81 нафар тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга кичик корхона ва микрофирма ташкил этишлари  ҳамда тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун 21,8 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Норин туманида 2022 йилда барча соҳаларда кўплаб лойиҳалар  амалга оширилиши ҳам кўзда тутилмоқда. Жумладан, ҳудудий инвестиця дастурига асосан умумий қиймати 778,0 млрд. сўм бўлган 68 та лойиҳалар ишга тушурилиши ҳисобига 1400 та янги иш ўринлари яратилади. Умумий майдони 34 гектар бўлган

4 та кичик саноат зонасида қиймати 525,5 млрд.сўм бўлган  45 та лойиҳалар ишга тушурилиши ҳисобига эса 630 та янги иш ўринлари яратилади. Хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати 58,1 млрд.сўм 45 та лойиҳалар амалга оширилиб, 460 та янги иш ўрни юзага келиши назарда тутилган.

Мурожаатни тинглаган депутатлар сарҳисоб ва истиқболдаги режалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.