Рамазонда рўза тутишнинги нсон организмига таъсири қандай?

Рамазонда рўза тутишнинги нсон организмига таъсири қандай?

Рамазон ойида овқатланишни маълум  тартибда чеклаш натижасида инсон ички аъзоларида  бир қатор ўзгаришлар рўй беради. Шу боисдан юртдошларимиз саломатлигини сақлаш нуқтаи назаридан рўза тутиш бўйича қуйида шифокор олимларнинг фикрларини эслатиб ўтишни лозим топдик.

Рўза пайтида организмингиз қувват учун биринчи жигарда йиғилган шакарни ишлатади.

Энг қийин қисм – илк икки кун

Тиббиёт нуқтайи-назаридан сўнгги овқатдан саккиз соат ёки шунга яқинроқ вақт ўтмагунга қадар танангиз «рўзадорлик ҳолати»га кирмайди. Бу вақт атрофида ичаклар овқатдаги озиқ моддаларни сўриб олиш жараёнини якунлаётган бўлади.

Озиқ моддалар ичаклар орқали сўриб олингандан сўнг танамиз жигар ва мушакларда тўпланган глюкозадан қувват олишга ҳаракат қилади.

Рўзанинг сўнгги қисмларида, глюкоза тугагандан сўнг, танада йиғилган ёғ қувватнинг навбатдаги манбайи бўлиб хизмат қилади.

Рамазоннинг илк кунлари қийинроқ кечади, аммо организм очликка тезда кўникади

Тана ёғ билан озиқлана бошлаганда вазн ва холестерин миқдори камаяди, қандли диабетга чалиниш эҳтимоли пасаяди. Аммо қонда шакар миқдорининг тушиб кетиши ҳолсизлик ва ланжликка сабаб бўлади.

Рўза тутаётган пайтингиз бош оғриғи ва айланиши, кўнгил айнишини ҳис қилишингиз, нафасингиз сиқиши мумкин.

Бу вақтда танангиздаги очлик ҳисси ўзининг энг юқори чўққисига чиқади.

Сувсизланишдан эҳтиёт бўлинг: 3-7 кун

Танагиз рўза тутишга мослаша борган сари ёғлар чўкиб, қондаги шакарга айланади. Рўза тутиш давомида йўқотилган суюқлик миқдори ифторлик ва оғиз ёпиш орасида қайта тўлдирилиши лозим. Акс ҳолда терлаш ҳисобига тана сувсизланиб қолади.

Истеъмол қилинаётган таомларда углевод ва ёғлар каби қувват берувчи моддалар етарли даражада бўлиши зарур. Шунингдек, озиқ моддалар, жумладан, оқсиллар, тузлар ва сувнинг истеъмол қилинаётган таомдаги миқдори ўзаро мувозанатда бўлиши ҳам муҳим.

Рўза пайти оғиз очганда кўп сув ичиш муҳим, айниқса, ёз ойларида

Рўза тутишга ўргана бошлайсиз: 8-15 кун

Учинчи босқичга келиб, танангиз рўза тутишга тўла ўрганиб қолгандан сўнг кайфиятингизда ҳам яхши ўзгаришлар пайдо бўла бошлайди. Одатий турмуш тарзида биз юқори калорияли овқатлар тановвул қиламиз ва бу ҳол танамизнинг баъзи вазифаларни, масалан, ўзини-ўзи қайта тиклаш амалиётини адо этишида ҳалал беради.

Ични тозалаш: 16-30 кун

Рамазоннинг сўнгги қисмида танангиз рўза тутишга бутунлай кўникиб бўлади. Бу вақтга келиб йўғон ичак, жигар, буйрак ва териларда тозаланиш жараёни бошланиб кетади. Рўза тутиш орқали ўз-ўзини тозалаб олган органлар ўзининг фаолиятини тўлиқ тиклаб олади. Хотирангиз ва диққатни жамлаш қобилиятингиз яхшиланиб, ўзингизни бардам сеза бошлайсиз.

Танангиз қувват олишда оқсилларга қарам бўлиб қолмаслиги керак. Бу манзара тана ўзига хос очлик ҳолатига кирганда ва мушаклардан қувватлана бошлаганда юзага келади ҳамда бир неча кундан бир неча ҳафтага қадар давом этади. Рамазон рўзаси фақат кун чиққандан ботганга қадар давом этгани сабабли бизда танамизни қувватга бой озуқалар ва ичимликлар билан тўлдириб олишга етарлича имкон бўлади. Бу мушакларни қуриб кетишдан сақлайди. Бундан ташқари вазн ташлашга ҳам ёрдам беради.

Шундай қилиб, рўза тутиш соғлиқ учун фойдалими?

Доктор Маъруфҳа, дейди. Аммо баъзи нарсаларни эътиборга олиб қўймоқ зарур. Биз тановвул қилаётган таомларимизга эътиборни оширганимиз сабабли рўза тутиш соғлиқ учун фойдали. Бироқ бир ойлик рўза фойдали бўлсада, уни давомий тутиш тавсия этилмайди.

Давомий рўза тутганда танангиз ёғни еб бўлиб, қувват олиш учун мушакларга эътибор қарата бошлайди. Бу эса яхши эмас.

Рамазон рўзасида ҳар куни қувватга бой озуқа истеъмол қилишга эътибор бериш зарур. Шундагина танангиз ҳаёт учун муҳим бўлган мушак тўқималарини еб юбормайди.

Тавсия этилмайди:

Меъда, ингичка  ичак ва йўғон ичагида касаллиги бор беморларга рўза тутиш  тавсия қилинмайди. Чунки бундай одамлар ҳар куни камида 4-5 маҳал оз-оздан овқат еб туришлари ва шифокор буюрган парҳезни тутишлари керак бўлади.

Моддалар алмашинуви бузилган, хусусан қандли диабети бор беморлар ҳам рўза  тутмасликлари маъқул, чунки бундай беморлар ҳам тез-тез овқатланиб, дори қабул қилиб туришлари, парҳезга қаттиқ риоя  қилишлари зарур бўлади. Бўлмаса оч қолиш ва белгиланган маълум вақтда дори ичмаслик  туфайли  беморлар оғир аҳволга тушиб қолишади.

Сил, кўкйўтал, камқонлик, юрак, жигар, қон босими касалликларига чалинган беморларга, касалдан янги оёққа турганлар, операциядан чиққанлар, иситмаси бўлганларга ҳам рўза тутиш тавсия  этилмайди.

Ҳомиладор аёллар, чақалоғини эмизадиган оналар, ёш болалар, узоқ сафардагилар,  узоқ вақт давомида сурункали касалликлар туфайли ҳолдан тойган одамлар, қариб ҳолдан тойган кишилар ва кун давомида оғир  жисмоний иш билан шуғулланадиган одамлар рўза тутмасликлари узрли сабабларидан ҳисобланади.

 

Аброр Алижанов,
РШТЁИМ Наманган филиали директори.