Сайлов жараёнлари муҳим паллада

Сайлов  жараёнлари муҳим паллада

Бугун 6-Наманган округ сайлов комиссиясида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Уни округ сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Озода Чубоева олиб борди.

Округ сайлов комиссияси котиби Отабек Юлдашев сайлов бюллетенининг шакли, матни ва таснифи тўғрисида оммавий ахборот воситалари ходимларига тушунча берди.

Маълумки, сайлов жараёнларини мунтазам ёритиб боришда журналистларнинг иштироки муҳим. Округ сайлов комиссияси матбуот маркази аъзоси Санжарбек Ҳамидов ОАВ вакилларини Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилаётгани тўғрисида ахборот берди. Айни кунда Наманган вилоятидаги жами 34 нафар журналистларнинг аккредитациядан ўтказилганлигини маълум қилди. Бу жараён давом этмоқда.

Анжуманда округ сайлов комиссияси қошидаги матбуот маркази раҳбари Раҳимжон Ирисов вилоятдаги жами 831 та сайлов участкаларида ишлар жадаллашганлиги, вилоятнинг марказий кўчаларига ташвиқот материаллари, номзодлар ҳақидаги баннерлар, плакатлари жойлаштирилганлиги, “Наманган ҳақиқати”, “Наманганская правда” вилоят газеталарида номзодларнинг дастурлари эълон қилиб борилаётганлигини эътироф этди.

Матбуот анжуманида жойларда давом этаётган сайловолди ташвиқоти ва бу жараёнда журналистларнинг фаол иштироки таъмин этилаётганлиги қайд этилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.