Учқўрғон туманида «Ёшлар фестивали» ўтказилди

Учқўрғон туманида «Ёшлар фестивали»  ўтказилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти  Наманган вилояти кенгаши ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган  фестивал давомида 56 нафар «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни тумандаги Ватанпарвар ташкилоти ўқув техника спорт клубида ташкил этилган Б тоифадаги ҳайдовчилик курсларида ўқишлари учун сарфланадиган харажатларнинг 75% миқдори «Ёшлар жамғармаси» томонидан қоплаб берилди.

Шунингдек, вилоят миллий гвардия ходимларининг ҳарбий техникалари ва кўргазмали чиқишлари ёшларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирда  вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев,  Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти  Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Аълохожаев, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Бахтиёр  Мирзатов ва  3000 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.