Уч авлод учрашуви

Уч авлод учрашуви

Куни кеча  Наманган  давлат университетида  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоят адлия бошқармасининг  ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Тадбирни  юридик факультетининг декани, доцент Бахриддин Талапов  очди ва олиб борди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Фахрийлар кенгаши раиси Эрмуҳаммад Шерматов, адлия тизими фахрийси Абдусамат Полвонзода, вилоят адлия бошқармаси “Фахрийлар кенгаши” раиси Одилжон Азимов, Наманган вилоят суди раиси Абдурасул Эранов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Хайрулло Сабиров ҳамда Наманган давлат университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Наримон Деҳкановлар иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Жумладан, Эрмуҳаммад Шерматов ҳамда Абдурасул Эрановлар бугунги кунда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ёшлар яратилаётган шароитлар ёшларни  пухта  билим олишга, доимо изланишга ундаши лозимлиги, устозларни ҳурмат қилан шогирднинг келажаги ёруғ эканини алоҳида таъкидлашди.

Учрашув давомида 30 нафар  ногирон ва кам таъминланган оила  фарзандларига  қимматбаҳо совғалар  топширилди. 

Санжарбек ҲАМИДОВ.