Уйчилик ўқувчи беш юздан ортиқ буйруқни бажара оладиган сунъий интеллект яратди

Уйчилик ўқувчи беш юздан ортиқ буйруқни бажара оладиган сунъий интеллект яратди

Интеллектуал ёшлар асри, тараққиёт замони одимлари бугун ўсиб келаётган ёш авлоднинг мақсадлари, орзу-интилишлар йўлидаги дадил одимларида ҳам намоён.

Абдулазиз Носиржонов Уйчи туманидаги 16-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси. 3-синфдан буён инглиз тилини ўрганиб келади. Ахборот технологиялари, дастурлар, сайтлар устида ишлаш, конструкторлик унинг жону дили.

Бу йўлдаги астойдил интилишлари натижасида у ўзига хос ихтиро яратиб, “Ўзбекистон учун 100 лойиҳа” танловига тақдим этди. Ҳиндистонликлар билан биргаликда ишланган ушбу лойиҳа windows операцион тизимларига ўрнатиладиган сунъий интеллект бўлиб, у овозли буйруқларни ўрнида бажаради. Лойиҳани word, power point, excel, умуман, компьютерда мавжуд барча программаларга киритиш мумкин.

Дастур ёрдамида машинанинг эшикларини очиш-ёпиш, ҳаракатга келтириш, яъни ўт олдириш, юришдан тўхтатиш, унинг ойналарини тушириб-чиқариш, ҳатто унга ўзингиз ёқтирган мусиқани буюртма қилиш мумкин.

Аққли уй дастури ҳам худди шундай буйруқлар асосида бошқарилади. У орқали уйдаги электр ускуналарини ўчириш-ёқишни овозли буйруқ бериб, амалга ошириш мумкин. Ақлли совутгич ҳам айнан шундай дастурланган.

Умуман, ўқувчи яратган лойиҳадаги барча жараёнлар ақлли бошқарув асосида ҳаракатга келтирилади.    

Ёш ихтирочи ҳозирнинг ўзида беш юздан ортиқ инглиз тилидаги овозли буйруқларни бажариш имкониятига эга бўлган дастурни такомиллаштириш устида иш олиб бормоқда. Яқин кунлар ичида у лойиҳа бўйича ўзбек тилидаги буйруқларни бажарадиган тизимни яратади.


Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати