«Uzbekistan Airways» Наманган шаҳрига қўшимча қатновни йўлга қўяди

«Uzbekistan Airways» Наманган шаҳрига қўшимча қатновни йўлга қўяди

Uzbekistan Airways АЖ йўловчилар юқори талабидан келиб чиққан ҳолда 2021-йилнинг  31-октябридан 2022-йил 20-мартига қадар Тошкент-Наманган-Тошкент йўналиши бўйича  қўшимча қатновни йўлга қўяди. Мазкур қатнов ҳафтанинг ҳар якшанба кунида амалга оширилади.

Авиачипталар қуйидаги ҳаракат жадвали бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

Тошкентдан жўнаб кетиш: 19:20

Наманганга келиш: 20:20

Наманган жўнаб кетиш: 21:00

Тошкентга келиш: 21:50

Тошкент – Наманган – Тошкент йўналиши бўйича багажсиз бир томонга авиачипта нархи 99343 сўмдан, багаж билан эса 111 763 сўмдан бошланади. Шунингдек, мазкур йўналишдаги бориш ва ортга қайтиш учун авиачипталар нархи багажсиз 173 850 сўмдан, багаж билан 198 686 сўмдан бошланади.